Ўзбекистон ОТМларида 1-босқич талабалари учун контракт тўлаш муддати узайтирилиши мумкин

Ўз 13
Ўзбекистон ОТМларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати узайтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Фото: «Дарё» / Мадина Нурман«Бугунги кунда кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчираётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатини узайтириш бўйича вазирлик томонидан тегишли таклифлар тайёрланди ва тўлов муддати узайтирилиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.Маълумот ўрнида, Давлат комиссиясининг тегишли йиғилиш баёнига асосан республикадаги давлат олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати 20 ноябрь санаси этиб белгиланган эди.Аввалроқ Ўзбекистонда абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-шартномаларини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилгани, ОТМларда 2021/2022-ўқув йили учун супер-контракт миқдорлари тасдиқлангани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир: Ўзбекистон ОТМларида янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди

Manba: Daryo