Хитой ҳукумати медиа юлдузларининг нома’қбул хатти-ҳаракатларига қарши курашни кучайтирди. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари қатъий назорат қилинади

Ўз 18
Хитойнинг Кибермакон масалалари бўйича бошқармаси (Cyberspace Administration of China) интернет-регулятори машҳур кишиларнинг интернетда чоп этиладиган янгиликлари, маълумотлари ва уларнинг рекламаларини, шунингдек, юлдузларнинг фан-клубларидаги контентларни тартибга солувчи қоидалар рўйхатини эълон қилди. Улардан ўз постларида Хитой жамиятининг «анъанавий қадриятларини» тарғиб қилиш талаб этилади. Фото: ShutterstockҚоидаларга кўра, фан-клублар ва машҳур шахсларга миш-миш тарқатиш, ёлғон ёки шахсий маълумотларни жойлаштириш, мухлисларни ҳақорат қилиш, уларни «ноқонуний маблағ йиғиш ёки бемаъни сармоялар» қилишга ундаш тақиқланади. Регулятор ижтимоий тармоқлардаги постлар сони ва уларнинг жойланиш частотасини кузатиб боради. Шунингдек, Хитой расмийлари таниқли ҳуқуқбузарларнинг доимий янгиланиб турадиган қора рўйхатини тузади.23 ноябрь куни Бутунхитой адабиёт ва санъат ходимлари уюшмаси 88 нафар таниқли шахсга интернетда жонли эфир уюштиришни тақиқлади. Улар орасида жинсий зўравонликда айбланган хитой-канадалик қўшиқчи Крис Ву ҳам бор.Янги қоидаларга риоя этилишини таъминлаш учун Хитой ижтимоий тармоқлари «юлдузларнинг ноқонуний ва жиноий ҳаракатлари ҳамда мухлислар иштирокидаги можаролар»ни кузатиб боради ва бу ҳақда ҳукуматга хабар беради. Платформалар, шунингдек, Хитойнинг йирик шаҳарларида тартибсизлик ва безовталикларга олиб келиши мумкин бўлган контентни модерация қилиши керак.2021 йил август ойида ХХР Кибермакон бошқармаси интернет устидан ҳукумат назоратини кучайтиришга оид бир қатор баёнотлар билан чиққанди. Янги қоидалар қаторида Хитой расмийлари «мухлислик онлайн маданияти»га қарши курашни жорий қилган, айрим таниқли шахслар эса тармоқдан «тозаланган».Ноябрь ойида Хитойнинг энг машҳур теннисчиларидан бири Пен Шуай ҳукуматнинг юқори мартабали амалдорини мажбурий жинсий алоқада очиқдан очиқ айблаганидан сўнг тармоқлардан чиқариб ташланди. Шундан сўнг ҳукумат унга оид барча ҳаволаларни интернетдан «ўчириб ташлади».Мавзуга доир:Хитойда давлат ОАВдаги мақолаларда аслида ҳаётда йўқ швейсариялик олимнинг фикрларидан иқтибос олиниб, коронавирус ҳақида маълумотлар берилган Хитойнинг кичик шаҳарларида осмонўпар бинолар қурилишига чеклов қўйилди WSJ: Хитойда таълим компанияларига репетиторлик фаолияти учун рухсат берилади, эвазига улар мактаб ўқувчиларини бепул ўқитиши керак

Manba: Daryo