Видео: Қамчиқ довонида йўлга тушиш хавфи бўлган катта тошларнинг сунъий равишда туширилиши

Ўз 11
ФВВ қутқарувчилари Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати ходимлари билан ҳамкорликда хавфли ҳудуддаги хавфни бартараф этди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Маълум қилинишича, 24 ноябрь куни Қамчиқ довонидан ўтувчи Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 248-километрида қутқарувчилар йўлга тушиш хавфи бўлган катта тош массаларини сунъий равишда туширди.Вазирлик бу жараён акс этган видеони эълон қилди. Унда қутқарувчилар йўл бўйидаги тоғга чиқиб, тушиши хавфи бўлган катта тошларни махсус ускуна ёрдамида тушираётгани, бунинг натижасида катта тош бўлаги олдиндан ҳаракат чекланган йўлнинг қатнов қисмига тушганини кўриш мумкин.Мавзуга доир: Қамчиқ довони йўлидаги қорни тозалашга 121 та техника ва 350 га яқин ишчи жалб этилди (видео)

Manba: Daryo