Швециянинг биринчи аёл бош вазири лавозимига сайланганидан 7 соат ўтиб истеъфога чиқди

Ўз 27
24 ноябрь куни Швеция ҳукумати раҳбари лавозимига биринчи марта аёл киши — Швеция Социал-демократик ишчи партияси раҳбари ва молия вазири Магдалена Андерссон сайланган эди. У Яшиллар партиясининг ҳукуматдан чиқиш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ ҳолда Вазирлар Маҳкамасида бўлиниш юз бергани туфайли етти соатдан кейин ўз лавозимини тарк этди, деб ёзади «РБК». Мгдалена АндеррсонФото: EPAАндерссоннинг истеъфоси парламент спикери томонидан маъқулланган. «Спикер Андреас Норлен бош вазир Магдалена Андерссоннинг истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини қабул қилди ва маъқуллади. Спикер вазиятни муҳокама қилиш учун партия етакчилари билан боғланади ва давом этаётган ҳукуматни шакллантириш жараёни ҳақида пайшанба (25 ноябрь) куни тушдан кейин нутқ сўзлайди», — дейилади парламент баёнотида.Мазкур ҳолат Швецияда тахминан олти ойдан бери давом этаётган ҳукумат инқирозининг давоми бўлди. Бу мамлакат парламентида (риксдаг) бош вазир маъқуллайдиган кучларнинг мувозанати билан боғлиқ. Андерссон бошчилигидаги Социал-демократик партия ҳозирда риксдагдаги ўринларнинг учдан биридан камроғига (100) эгалик қилади, Яшиллар партияси эса 349 тадан атиги 16 та овоз олган. Шунга қарамай, Швеция ҳукумати ушбу икки партиянинг коалицияси асосида тузилган эди.Швецияда ҳукуматни шакллантириш тамойилларига кўра, бош вазир сайланиш учун кўпчиликнинг қўллаб-қувватлаш овозини олиши шарт эмас: агар парламент аъзоларининг кўпчилиги унга қарши овоз бермаса, шунинг ўзи кифоя. 24 ноябрь кунги овоз беришда Андерссон бу натижага эришди — ўз партиясидаги ва Яшиллар партиясидаги аъзолар тўлиқ таркибда унга овоз берди. Овоз бериш жараёнида яна икки фракция – Сўл ва Марказий партиялар бетараф қолди. Натижада Андеррсонга 117 та маъқуллаш, 57 та бетарафлик ва 174 та қаршилик овози берилган ва шунга мос равишда у ҳукумат раҳбари этиб сайланган эди.Яшиллар ва Социал-демократлар партиясидан тузилган Андерссон бошчилигидаги коалицион ҳукуматнинг бўлинишига парламентдаги бюджет масаласи бўйича овоз бериш натижаси сабаб бўлди. Яшиллар таклиф этилган лойиҳани қўллаб-қувватламади ва коалициядан чиқишини эълон қилди, бу  автоматик равишда ҳукумат истеъфосини англатади.Шу билан бирга, Яшиллар Андерссон бошчилигидаги социал-демократларнинг бир партиявий ҳукумати тузилишига эътироз билдирмаслигини ҳам маълум қилган. Агар бошқа партияларнинг овозлар баланси ўзгармаса, ҳатто риксдагдаги 349 ўриндан 100 тасини эгаллаган социал-демократларнинг ҳам овози Андерссонни бош вазир лавозимига қайта тасдиқлаш учун етарли бўлади. «Мен спикерга ҳали ҳам бош вазир бўлишга тайёр эканлигимни айтдим, лекин социал-демократлардан иборат бир партиявий ҳукуматда», — дея Андеррсон ўз ниятини яна бир бор таъкидлаган.Эслатиб ўтамиз, Андеррсон 10 ноябрь куни Швеция бош вазири лавозимидан озод этилган Стефан Лёвеннинг ўрнини эгаллаган эди.Мавзуга доир:Чехияда бош вазир ва ҳукумат истеъфога чиқди Фумио Кисида Япония бош вазири лавозимига қайта сайланди Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳукумат таркибини янгилади

Manba: Daryo