Лукашенко мухолифат мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш бўйича янги режа тайёрлаганини маълум қилди

Ўз 9
Беларусь президенти Александр Лукашенко Конституция лойиҳасини якунлаш бўйича ишчи гуруҳнинг қўшма йиғилишида мухолифат мамлакатни беқарорлаштириш учун янги режа тузиб қўйганини маълум қилди, деб хабар беради «Беларусь сегодня». Фото: «ТАСС»«Сизларни огоҳлантиришим керакки, ўзгаришлар ҳақида энг кўп бақирган ва бу президентни олиб ташлаш, синдириш, ўлдириш ва ҳоказо қилиш кераклигини айтганлар бугун яна жар солмоқда: бу керакмас. Бизга янги конституция керак эмас», — дейди Лукашенко.Мамлакат раҳбари «қочоқлар» нима хоҳлаши ҳақида ўзида мавжуд маълумотлар билан бўлишган.«Улар янги режа ишлаб чиқиб бўлган. Мен уни кўриб чиқиб, улар нима истаётганини барча билиши учун тарқатишлари мақсадида президент администрациясига йўлладим. Бу жуда кулгили. Қочоқларнинг бу режаси молиялаштирилиш учун. Бошқача айтиб бўлмайди. Шунчаки кулгили. Кўп нарсани кўрган одам сифатида ўқияпман ва ўйлаяпман: Ғарб яна шунчалик аҳмоқликка бориб, бунга пул берса. Шу билан бирга, сизлар ҳам ушбу режани кўрасизлар. Мен буни нега гапиряпман? Улар конституцияни синдиришга тайёрланмоқда ва уларнинг режаси амалга ошса, Беларусь халқини яна кўчага олиб чиқмоқчи. Улар ўтмишдан ҳеч қачон хулоса чиқармайди», — дейди Лукашенко.Эслатиб ўтамиз, Беларусда 2020 йил 9 августда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин бошланган норозилик намойишлари фонида Лукашенко конституцияга ўзгартириш киритиш зарурати ва президентлик ваколатларининг бир қисмини ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари фойдасига қайта тақсимлашга тайёрлигини маълум қилди. Конституциявий суд раиси ва Конституциявий комиссия раҳбари Петр Миклашевичнинг сўзларига кўра, асосий қонуннинг 53 моддасига ўзгартиришлар киритиш ва унга 14 та янги моддани қўшиш таклиф қилинмоқда. «Мен ҳеч қандай конституцияни ўзимга мослаштирмайман. Янги конституция қабул қилингач, мен сиз билан президент сифатида ишламайман», — деганди у ўшанда.Мавзуга доир:Беларусь мухолифати етакчиси Тихановская Меркелнинг Лукашенко билан мулоқотини танқид қилди Лукашенко Путин Навальний билан музокара столига ўтирса у ҳам мухолифат билан мулоқотни бошлашга ваъда берди Аввалроқ Лукашенкога Беларусь конституциясининг янги таҳрири тақдим этилгани, ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти давлат раҳбари, парламент ва ҳукуматнинг функция ва ваколатларини белгиловчи президентлик бошқаруви шаклини сақлаб қолишдан иборатлиги тўғрисида хабар берилганди. Парламентнинг қонун чиқарувчи функциясини тўлиқ белгилаш, унинг назорат ва кадрлар ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ҳукумат ваколатларини ва унинг ижро ҳокимияти соҳасида қарорлар қабул қилишдаги мустақиллигини кенгайтириш таклиф этилмоқда.

Manba: Daryo