Ла-Маншда 30 нафардан ортиқ мигрант чўкиб кетди. Жонсон ва Макрон фожиа билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган

Ўз 12
Ла-Манш бўғозининг шимоли-шарқий давоми ҳисобланувчи Франция яқинидаги Па-де-Кале бўғози сувлари ичида мигрантлар бўлган қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net». Фото: AFPТурли маълумотларга кўра, қайиқда Буюк Британия томон отланган 33—50 нафаргача мигрант бўлган.BFM телеканалининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар орасида беш нафар аёл (улардан бири ҳомиладор бўлган), шунингдек, ёш қизча бор. Икки нафар мигрант омон қолган, ҳозирда шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.Франция ИИВ раҳбари Жеральд Дарманеннинг сўзларига кўра, француз полицияси ҳозирда фожиага жавобгар бўлиши мумкин бўлган тўрт нафар ташувчини ушлаган.Франция президенти Эммануэль Макрон Ла-Маншдаги фожиадан кейин Европа Иттифоқи чегараларидаги назоратни кучайтиришга чақирган.Ўз навбатида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Франция ҳукуматини мигрантларни Бирлашган Қиролликка ноқонуний етказиш билан шуғулланаётган жиноий гуруҳларга қарши курашга кўпроқ эътибор қаратишга чақирган.Бош вазирнинг сўзларига кўра, мазкур фожиа Франциядан Буюк Британияга элтувчи денгиз маршрути нақадар хавфли эканини, шунингдек, француз ҳукумати томонидан Ла-Манш орқали ноқонуний миграцияга қарши курашлар керакли самарани бермаётганини кўрсатиб берган.Британия ҳукуматининг сайтида эълон қилинган хабарга кўра, Жонсон ва Макрон телефон орқали суҳбатлашиб, «бундай ҳалокатли ўлимларнинг олдини олиш бўйича биргаликдаги ишларни зудлик билан кучайтириш ва одамлар ҳаётини хавф остига қўйган жиноий гуруҳларни тўхтатиш учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигига келишиб олган». Томонлар бу борада Бельгия, Нидерландия ва «қитъадаги барча шериклар билан» ишлашга мақсад қилган.Аввалроқ Францияда қочоқлар Ла-Манш орқали Британияга сузиб ўтишга уринаётгани учун спорт дўконларида қайиқ сотиш тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Дунёда қочқин ва муҳожирлар сони 84 миллиондан ошди Лукашенко Евроиттифоқдан 2 минг муҳожир учун гуманитар йўлак очишни сўради. Евроиттифоқ Лукашенко билан музокаралар ўтказиш ниятида эмас

Manba: Daryo