«IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни янада осонлаштиришимиз керак» — Шерзод Шерматов

Ўз 14
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» давлат унитар корхонаси фаолияти билан танишди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати. Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигиМаълум қилинишича, Шерзод Шерматов марказ фаолияти ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, марказ мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар билан танишга,  шунингдек, унга яқин келажакда ишга тушурилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказилган. Уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида муҳокама қилиниб, мавжуд муаммолар ечими кўриб чиқилган.Яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.«IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур», ­— дейди АКТ вазири.Тақдимотда соҳа раҳбарлари ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги мавжуд муаммоларни биргаликда ўрганиш ва ҳал этиш учун зарурлигини ҳам таъкидлаган.Маълумот учун, 3 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан президент фармони асосида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов лавозимидан озод этилганди. 18 ноябрь куни эса Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги мобил телефонлар махсус IMEI коди бўйича рўйхатга олиниши тартиби 2019 йил 1 апрелдан жорий этилган. 2020 йил 22 сентябрь куни мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими маъмурияти томонидан мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилган, унга кўра, қурилманинг IMEI кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши кераклиги белгиланганди. Қатор ОАВ ва блогерлар мазкур ўзгариш қонунга зид равишда амалга оширилган бўлиши мумкинлигини билдирган.Мавзуга доир:«Жиноий гуруҳ таркибида амалдорлар ҳам, фаррошлар ҳам бор». ИИВ вакили Андижонда IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишда кузатилган ноқонуний ҳолат ҳақида «Буни ўйлаб топганлар ислоҳотларнинг душмани». Блогер UzIMEI коррупция учун ўйлаб топилгани ҳақида

Manba: Daryo