Европа Лигасига йўл олган Жасур Яхшибоев, Секейра билан хайрлашган «Локомотив» ва етакчисини мавсум охиригача йўқотган «Челси». Энг сўнгги спорт янгиликлари

Ўз 16
Дунё ва ўзбек спортига оид 25 ноябрь тонгининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.Ўзбекистон«Пахтакор» ва «Насаф» Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайди Фото: ПФЛ24 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг ярим финал баҳслари ўтказилди. «Насаф» Олмалиқда «ОКМК»дан устун келган бўлса (2:0), «шерлар» пенальтилар сериясигача борган пойтахт дербисида «Бунёдкор»ни таслим этди.Финал 4 декабрь куни Самарқандда ўтказилади. Учрашув 16:00 да старт олади.«Локомотив» Микаэл Секейра билан хайрлашди Фото: «Локомотив»Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Микаэл Секейра ўз лавозимини тарк этди. «Темир йўлчилар» клуби аъзолари иштирокида португалиялик мутахассис билан хайрлашув маросими ўтказилган.Эслатиб ўтамиз, Секейра октябрь ойида Суперлига 23-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйиндан кейин ҳакамлик ва тизимни кескин танқид остига олган. Бу тизим билан ўзбек футболи чўкишда давом этишини айтганди.Микаэл Секейра 2021 йил бошида «Локомотив»ни қабул қилиб олганди. Унинг қўл остидаги жамоа Суперлига 2021 йилги мавсуми тугашига бир тур қолганда 7-ўринда бормоқда.Жаҳон«ПСЖ», «Реал» ва «Интер» ЕЧЛ плей-офф босқичига йўл олди, Жасур Яхшибоев жамоаси Европа Лигасида ўйнайдиЧемпионлар Лигасида 24 ноябрь куни қолган гуруҳларда 5-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унга кўра, «Манчестер Сити» биринчи ўрин билан кейинги босқич масаласини ҳал қилган бўлса, «ПСЖ» иккинчи ўрин билан плей-офф чиқадиган бўлди. Шунингдек, «Реал» ва «Интер» ҳам муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини нақд қилди. «Шериф» Европа Лигасида ўйнаса, «Шахтёр» гуруҳда қолиб кетди.«Боруссия Д» «Спортинг»га ютқазиб қўйди ва Европа Лигаси йўлланмаси билан чекланди. Португал клуб эса иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди.ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди Фото: УЕФАПедру Гонсалвеш («Спортинг») — «Боруссия Д»га қарши баҳсда (3:1) дубль ва битта голли узатма; Эдин Жеко («Интер») — «Шахтёр»га қарши беллашувда (2:0) иккита гол. Себастьян Аллер («Аякс») — «Бешиктош»га қарши ўйинда (2:1) дубль; Эмиль Форсберг («Лейпциг») — «Брюгге»га қарши учрашувда (5:0) 2 та гол; «Челси» ҳимоячиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин Фото: Getty ImagesЛондонликлар қанот ҳимоячиси Бен Чилуэлл Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида «Ювентус»га қарши баҳсда (4:0) тиззасидан жароҳат олди.The Telegraph’нинг хабар қилишича, футболчининг тизза ости пайларида ёрилиш юзага келган бўлиши мумкин. Агар бу тасдиқланса, 24 ёшли футболчи 6–9 ой майдонга туша олмаслиги мумкин.Футболда танаффус вақтини 25 дақиқага етказиш таклиф этилдиХалқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) танаффус вақтини узайтириш масаласини кўриб чиқади. Кенгаш аъзолари футбол учрашувларида танаффус вақтини 15 дақиқадан 25 дақиқага етказиш имкониятини муҳокама қилади.Бу ғоя Жанубий Америка конфедерацияси (KONMEBOL) томонидан илгари сурилган. Ташкилот раҳбарияти танаффус вақтининг узайтирилиши ўз тасарруфидаги мусобақаларга ижобий таъсир қилишига ишонмоқда.Бироқ бу таклиф катта эҳтимол билан қўллаб-қувватланмайди. FIFA 2009 йилда танаффус вақтини 20 дақиқага ошириш ғоясини илгари сурган, бироқ бу мухлислар томонидан салбий кутиб олинганди.Бу ғояга Супербоул намуна сифатида кўрсатилган. Америкача футбол чемпионатида (NFL) танаффус одатда 12 дақиқа давом этади, бироқ ҳал қилувчи Супербоул ўйинида танаффус вақти 30 дақиқага чўзилиши мумкин. Масалан, 2021 йилги Супербоулда қўшиқчи The Weeknd чиқиш қилган, 30 сониялик реклама 5,5 миллион долларни ташкил этганди.

Manba: Daryo