Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига янги директор тайинланди

Ўз 16
Ҳукумат қарори билан Ҳуснидин Каримов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.Шу кунгача агентликни Насриддин Нажимов бошқариб келаётганди.Эслатиб ўтамиз, мазкур агентлик президентнинг 2019 йил 21 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан ташкил этилган бўлиб, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши белгиланган.Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилган.Аввалроқ Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинлангани, Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари ўзгаргани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир: Собиқ маданият вазири Турсунали Қўзиев Маданий мерос агентлигига раҳбар этиб тайинланди

Manba: Daryo