«Барселона»га қайтиши мумкинлиги, Роналду билан рақобати ва Мбаппенинг «Реал»га ўтиши ҳақида — Лионель Месси билан интервью

Ўз 25
«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг Marca нашрига катта интервью берди. Интервью давомида аргентиналик даҳо собиқ клуби «Барселона», Криштиану Роналду билан рақобати, қачондир яна каталон клубига қайтиши мумкинлиги ва бир қатор бошқа мавзуларда гапирди. Қуйида мазкур интервью ўзбек тилида тақдим этилади. Фото: Getty ImagesЧемпионлар Лигаси фаворитлари ҳақидаКўпчилик бизни мусобақа фаворити деб билади. «ПСЖ»нинг ғалабага асосий даъвогарлардан бири эканини инкор этмайман, бироқ биз бунинг учун ҳақиқий жамоага айланишимиз керак. Албатта, бош совринни қўлга киритиши мумкин бўлган бошқа клублар ҳам бор. Чемпионлар Лигаси — жуда мураккаб мусобақа ва айнан шу нарса уни ўзига хос қилади. «ПСЖ» фаворитлардан бири, аммо бу йўлда ягона эмас. «Ливерпуль» яна бир неча йил олдин Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ўша жамоани эслатиб юбормоқда. Бундан ташқари, «Бавария», «Манчестер Сити», «Атлетико М», «Реал» каби жамоалар ҳам бор.«Барселона» ҳақида«Барселона» қайта қуриш босқичидан ўтмоқда, жамоада кўплаб ёш футболчилар бор. Менимча, бугунги кунда «Барса»дан яхшироқ клублар бор. Лекин биз Хавининг келганини, жароҳатлар сонининг ошиб кетганини ҳам ҳисобга олишимиз керак. Агар «Барселона» ҳозир кучли таассурот қолдирмаётган бўлса, бу кейин ҳам шундай бўлади дегани эмас. Жамоа ўсишга ва ривожланишга қодир.«Барселона»нинг турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолатидан хафаман (жамоа Ла Лигада 20 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди). Мен ҳар доим жамоага энг яхшисини тилайман. Ҳозир у ерда ўйнамаяпман. Лекин клубнинг мухлиси бўлиб қолавераман. Қолаверса, у ерда дўстларим, ҳамкасбларим қолган. «Барса»нинг муваффақият қозонишини хоҳлайман. Жамоа ўз мавқейини яна яхшилашига шубҳа қилмайман. Фото: Getty ImagesКриштиану Роналду ҳақида«Манчестер Юнайтед» — ажойиб футболчиларга эга жуда кучли жамоа. Криштиану Англияга қайтганидан кейин мослашиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмади, у биринчи ўйинлардаёқ голлар урди. «Манчестер Юнайтед» Премьер Лигада унчалик ҳам яхши ўйин кўрсатаётгани йўқ, лекин бу жуда кучли лига. Келажакда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Роналду билан бир чемпионатда қатнашмаганимизга анча бўлди. Бу биз учун ҳам, мухлислар учун ҳам ажойиб тўқнашув бўлганди. Бундай хотиралар футбол тарихида абадий қолади. Фото: TwitterКилиан Мбаппе ҳақидаТўғрисини айтсам, Мбаппе «Реал»га ўтадими ёки йўқми, билмайман. Унинг ҳаёлида нима борлигини фақат Килианнинг ўзи билади. Фақат унинг жорий мавсумда «ПСЖ»да қолганидан хурсанд эканимни айтишим мумкин. У жамоа учун жуда муҳим футболчи ҳисобланади. Унинг ўзи келажаги ҳақида мавсум охирида қарор қабул қилади. Фото: TwitterСерхио Рамос ҳақидаАввалига менда ғалати туйғу пайдо бўлганди. Боиси биз шунча йил давомида «Барселона» ва «Реал»да ўйнаб, бир-биримизга қарши бўлганмиз. Энди эса бир жамоада тўп суряпмиз. Бироқ барча қарама-қаршиликлар ўтмишда қолди, биз ҳар доим бир-биримизни жуда қаттиқ ҳурмат қилганмиз. У имкон қадар тезроқ сафга қайтади деб умид қиламан. Парижда мен унинг ажойиб инсон эканини англаб етдим.Хави ҳақидаХави жамоа ривожига катта ҳисса қўшишга қодир. У мураббий сифатида кўп нарсани билади. Бундан ташқари, у болалигидан Барселонада яшаган. Уни мухлис ва футболчилар жуда ҳурмат қилади. Хави ёш футболчилар учун ўрнак бўлади. У билан жамоа олдинга қадам ташлай олади, бунга шубҳам йўқ. Фото: TwitterРональд Куманнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаМураббийлар ҳар доим қандайдир даражада адолатсиз муносабатга дуч келади. Куман билан ҳам шундай бўлди, бунгача Эрнесто Вальвердега ҳам шу каби муносабат бўлганди. Клуб ёмон ўйин кўрсатса, энг осон йўл мураббийни алмаштиришдир. Куман «Барса»ни ўта оғир вақтда, бир қанча топ футболчилар жамоадан кетганида қабул қилганди. Айтганимдек, энг осон йўли, барча муваффақиятсизликларда мураббийни айблаш. Аммо улар ўзини олдинда нимага кутаётганини билади.«Барселона»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаҲар доим, бир кун келиб «Барселона»га қайтишимни айтганман, чунки бу менинг уйим ва у ерда яшамоқчиман. Агар клубга ўз ҳиссамни қўшиб, унга ёрдам бера олсам, шубҳасиз, мамнуният билан у ерга қайтган бўлардим.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo