БАА вакили Интерполнинг янги президенти этиб сайланди

Ўз 22
Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги бош инспектори Аҳмад Носир ал-Раисий 25 ноябрь куни Интерпол (Халқаро жиноий полиция ташкилоти)нинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда ташкилот маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди. Фото: EPAИнтерпол баёнотида айтилишича, ал-Раисий тўрт йиллик муддатга сайланган.Шу тариқа, ал-Раисий ташкилот президенти сифатида Жанубий Корея давлат арбоби Ким Чон Яннинг ўрнини эгаллади. Бунгача ал-Раисий Интерпол ижроия қўмитаси аъзоси бўлган.Ташкилотнинг собиқ раҳбари Ким Чон Ян бу лавозимда 2018 йилнинг ноябридан бери ишлаб келаётган эди.Янги президентни сайлаш 23—25-​​ноябрь кунлари Истанбулда ўтказилаётган Интерпол бош ассамблеяси йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Бош ассамблея ҳар йили йиғилади. Унда ташкилотнинг умумий сиёсати, халқаро ҳамкорлик учун зарур ресурслар бўйича асосий қарорлар қабул қилинади, шунингдек, иш усуллари, молиялаштириш ва фаолият дастури белгиланади.Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Интерпол ассамблеяси иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида Туркия жиноятчиликка қарши курашда Интерпол кўмагига таянишини билдирганди. Туркия раҳбари, шунингдек, «қатор Ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг Интерпол фаолиятига таъсир ўтказишга уринишларини» номақбул деб атади. «Интерпол ҳеч қандай шартларсиз террорчиларга қарши курашни қўллаб-қувватлаши ҳамда у ёки бу давлатнинг позициясини эътиборга олмаслиги жуда муҳим», — деди Эрдўғон.Мавзуга доир:Хитойда Интерполнинг собиқ раҳбари пора олишда айбланиб, 13,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди Интерпол COVID-19’га қарши сохта вакциналар пайдо бўлишидан огоҳлантирди Интерпол ИШИД томонига ўтиб кетган тожикистонлик собиқ зобитни қидиришни тўхтатди

Manba: Daryo