АҚШ президенти Жо Байдендан тиббий кўрик вақтида зарарсиз ўсимта олиб ташланди

Ўз 14
АҚШ президенти Жо Байдендан колоноскопия жараёнида олиб ташланган 3 миллиметрли полип (бурун шиллиқ пардасидаги ўсимта) тубуляр аденома бўлиб чиқди ва ҳозирда қўшимча даволашларни талаб этмайди. Бу ҳақда Америка президентини даволовчи шифокор Кевин O’Коннорга таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди. Фото: ReutersO’Коннорнинг тиббий кўрик ҳақидаги ёзма ҳисоботига кўра, аденома «зарарсиз, секин ўсувчи, бироқ потенциал саратонолди шаклланиши ҳисобланади».Таҳлил жавоблари тўғрисида шифокорнинг ҳисоботига таяниб, Reuters агентлиги хабар берган, CNN журналисти Жеффе Зеленй ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали унинг нусхасини эълон қилган. Унинг матнига кўра, полип Жо Байден 2008 йилда олдириб ташлаган ўсимтага ўхшайди. O’Коннор беморга мунтазам кузатувда бўлишни ва 7—10 йилдан сўнг яна колоноскопиядан ўтишни тавсия қилган.Жо Байден АҚШ президенти лавозимига киришганидан буён 19 ноябрь куни биринчи тўлиқ тиббий кўрикдан ўтган. Текширувдан сўнг O’Коннор зарарсиз дейилган полиб олиб ташлангани, шунингдек, отоларинголог текширувда ўсимталар, яралар ва саратон шаклланишлари аниқланмаганини маълум қилган. Текширувлар давомида АҚШ президентининг вазифасини қисқа муддат вице-президент Камала Харрис бажариб турган.Президент лавозимига киришишидан бироз олдин, шифокорлар Байденга бир нечта ташхис қўйганди: унда юрак уриши ритмида нотекислик, қонда ёғлар ёки липидлар концентрациясининг ошиши ва қизилўнгачда айрим муаммолар қайд этилган.Аввалроқ Оқ уй Байден 2024 йилги президентлик сайловларига ўз номзодини қўймоқчилигини тасдиқлагани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир: Байден коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини олди

Manba: Daryo