АҚШ ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган Москва физика-техника институтига қарши санкция киритди

Ўз 19
АҚШ Савдо вазирлиги Москва физика-техника институтига (МФТИ) қарши санкциялар жорий этди, деб хабар беради Meduza. Фото: Smapse EducationАҚШ Савдо вазирлигининг ҳисоблашича, МФТИ ҳарбий буюртмачилар учун ҳарбий маҳсулотларни яратиш билан шуғуллангани сабаб санкциялар рўйхатидан бирига киритилган.Ушбу рўйхатга киритилиш Америка етказиб берувчилари МФТИга айрим технологик ускуналарни сотишни истаса махсус лицензия олиши кераклигини англатади.Долгопрудний шаҳрида жойлашган Москва физика-техника институти Россиянинг етакчи техник ОТМларидан бири ҳисобланади. У Москва давлат университети, Санкт-Петербург давлат университети, Олий иқтисод мактаби каби олий таълим муассасалари билан бир қаторда мунтазам дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига киритилиб келинади.Таъкидланишича, АҚШ бундан олдин ҳам Россиянинг турли илмий-тадқиқот институтларига санкция қўллаган, бироқ бу каби чеклов биринчи бор бундай таниқли университетга нисбатан қўлланилиши.Аввалроқ АҚШ Россияга Қрим сабаб киритилган санкциялар муддатини бир йилга узайтирган ва Навальний туфайли санкцияларнинг иккинчи раунди ҳақида огоҳлантирганди.Мавзуга доир:БМТ: АҚШ санкциялари — Россиянинг инсон ҳуқуқларига зид Британия Магницкий иши бўйича 14 нафар россияликка қарши санкциялар киритди

Manba: Daryo