Андижонда аразлаб кетиб қолган хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эркакка ҳукм ўқилди

Ўз 22
Андижон вилояти Булоқбоши туман судида ўз хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эрга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалнинг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 29 июнь куни эркак қайнотасининг уйига аразлаб кетиб қолган турмуш ўртоғи ва фарзандларини олиб кетиш учун борган. Аммо аёлнинг ота-онаси қизи кетмаслигини айтган. Шу пайт эркак хотинининг елкасига қўлини қўйиб, унинг бурнини тишлаб, қочиб кетган.Суд тиббиёт экспертизасининг 28 июлдаги хулосасига кўра, бурун учи ва ўнг томон қаншарида тишланган, йиртилган ва узиб олинган жароҳатлар мавжудлиги қайд этилган.Шунингдек, бир неча босқичли операция ўтказиш кераклиги, бироқ қайта тикланган бурун учи ва қанотлари соҳаларида чандиқлар қолиб кетиши хулоса қилинган.Қайд этилишича, судланувчи олдин ҳам Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жазоланган.Суд ҳукмига кўра, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.Аввалроқ Самарқандда хотини ва унинг жазмани дея тахмин қилинган эркакни ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилгани, Қашқадарёда тўрт хотинли эркак, икки хотинининг қотилига айлангани, Наманганда эри воз кечгани учун овсинининг қизини каналга чўктириб юборган аёлга суд ҳукми ўқилгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Қашқадарёда эрининг пулларини ўмариш мақсадида жиноий гуруҳ ёллаб, унинг ўлимига сабабчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди Фарғонада маст эр 29 ёшли хотинини пичоқлаб, ўлдириб қўйди Самарқандда қўшни аёлга 17 марта пичоқ урган эркакка ҳукм ўқилди

Manba: Daryo