Абдуқодир Тошқулов техника университети талабалар ётоқхонасини кўздан кечирди (фото)

Ўз 16
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент давлат техника университетининг 54-талабалар турар жойини бориб кўрди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати. Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматиМаълум қилинишича, ушбу ётоқхона умумий сиғими 446 ўринга мўлжалланган бўлиб, яқинда капитал таъмирдан чиқарилган, замонавий жиҳозланган.Кўздан кечириш жараёнида бинода интернет тезлиги етарли эмаслиги, спорт зал йўқлигига, шунингдек, талабалар дарсликлар билан тўлиқ таъминланмагани, бадиий адабиётлар танқислиги, дарс тайёрлашга мўлжалланган хоналарда гилам ва ёритгич етишмаслиги, маънавият хонасидан деярли фойдаланмаслик ҳолатига гувоҳ бўлинган. Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматиВазир барчаси ўғил болалардан иборат мазкур ётоқхона талабалари билан самимий суҳбатда бўлган. Суҳбат давомида вазир бугун улардан кутилаётган нарса, аввало, ўзлари яшаётган ҳамда таълим-тарбия олаётган масканларини ҳурмат қилишлари ва ўз уйларидек тутишлари, ундан кейин олдиларига қўйган мақсад сари фақат ва фақат олдинга ҳаракатда бўлишлари зарурлигини уқтирган.«Яхши мутахассис кадр бўлишингиз учун ўз устингизда мунтазам ишлашингиз, кўпроқ меҳнат қилишингиз лозим. Бу, албатта, эртага ўз мевасини беради», — дейди Тошқулов. Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматиЎрганишлар сўнгида вазир мазкур олий таълим муассасаси раҳбариятига қисқа муддатда юқоридаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқ берган.2021 йилнинг 14 январь куни олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимини эгаллаган Абдуқодир Тошқулов аввалроқ ётоқхоналарда ўғил болалар ва қизларнинг битта қаватда яшашини, ОТМларнинг алоқа телефонлари ишламаслигини, вазифасига совуққонлик билан ёндашган бир қатор ректорларни танқид қилгани ҳақида хабар берилганди. Вазир олий таълим муассасасида ҳаммасини ислоҳ қилиш учун атиги 3 ой етарли эканини айтган.Мавзуга доир:Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар ошхонасида тушлик қилди «ОТМ ётоқхонасида бир талаба билан тонггача суҳбат қуриб, ундан бутун сир-асрорни сўраб олдим» - Абдуқодир Тошқулов Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги уйларнинг бирида ижарада яшовчи беш нафар талаба 27 февраль куни ис газидан заҳарланиб, вафот этганди. Талабалар билан қонуний ижара шартномаси тузмай, уларни ҳаёт учун хавфли ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган уйига ижарага қўйиб, уларнинг ўлимига сабабчи бўлган аёлга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.Ушбу фожиадан сўнг талабаларни ётоқхона билан таъминлаш муаммоси парламент даражасида муҳокама қилинди, ректорлар ижарада яшайдиган талабаларнинг ҳолидан хабар ола бошлади, фожиадан кейин бир қатор университетлар талабалар учун мўлжалланган янги турар жойларни фойдаланишга топширди.

Manba: Daryo