«Роскомнадзор» Google, Apple, Telegram ва Метаъдан Россияда ваколатхона очишни талаб қилди. Акс ҳолда бу сервислар блокланади

Ўз 17
Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаларида назорат бўйича федерал хизмати («Роскомнадзор») Google, Apple, Telegram, TikTok, Мета ва бошқа ИТ-компанияларга Россияда ўз офисларини очиш талабини қўйди, акс ҳолда ушбу сервисларнинг бари блокланиши мумкин. Фото: «Дарё» / Мадина НурманРўйхатдан жами 13 компания ўрин олган бўлиб, улар орасида, шунингдек, Twitter, Zoom, Discord, Twitch, Viber, Spotify, Likee ва Pinterest ҳам бор.Россия расмийлари томонидан илгари сурилаётган талабга кўра, ушбу компаниялар 2022 йил 1 январга қадар Россияда ўз ваколатхоналарини очиши, «Роскомнадзор»нинг сўровларига жавоб бериши ва ўз сайтида алоқа махсус бўлим (форма) ташкил этиши лозим.Ушбу талабни бажаришдан бош тортган компанияларга нисбатан уларни қидирув тизимларидаги сўров натижаларидан чиқариб ташлаш, реклама қилинишини тақиқлаш, Россия жисмоний ва юридик шахсларидан тўловларни қабул қилишни тақиқлаш, шунингдек, қисман ёки тўлиқ блоклаш каби чоралар кўрилиши мумкин.Мавзуга доир:«Ўзкомназорат» раҳбари ишдан олинди. Telegram, YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқларга уланиш тикланади Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар фаолиятига чеклов қўйилгани ҳолати юзасидан тергов ўтказилади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод қилинди

Manba: Daryo