Карим Бенземага 6 йил давом этган «Вальбуэна иши» бўйича суд ҳукми ўқилди

Ўз 36
Версал жиноий суди «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземани «Олимпиакос» футболчиси Матьё Вальбуэнанинг интим муносабатлари акс этган видеосини тарқатишда иштирок этгани учун айбдор деб топди. Фото: Getty ImagesБенземадан ташқари ушбу воқеада яна тўрт киши иштирок этган. Карим ўз айбига иқрор бўлди. Суд қарорига кўра, футболчи ўз қилмишининг жиноий моҳиятини тушунмаган.Франциялик ҳужумчига нисбатан бир йиллик шартли қамоқ жазоси ва 75 минг евро миқдорида жарима белгиланди. Бу унга нисбатан берилиши мумкин бўлган максимал жазо. Прокурор французга нисбатан 10 ойлик қамоқ ва 75 минг евро миқдорида жарима белгиланишини талаб қилган.Бенземанинг адвокати Силвен Корме ўз мижозига нисбатан қарор чиқарган судга эътироз билдирди.«Суд мижозимнинг ўз ҳаракатини жиноий моҳиятини тушунмаганини айтиб ўтди. Бу далилларсиз чиқарилган қаттиқ ва адолатсиз қарор. Биз апелляция берамиз ва қарорга эътироз билдирамиз. Бенземанинг уяладиган нарсаси йўқ. У апелляция судида оқланади», — дейди Силвен Корме.Маълумот учун, 2015 йилда номаълум шахслар Вальбуэнанинг ишқий муносабатлари тасвирланган видеони тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилгани маълум бўлганди. Бензема эса жиноятчилар ва Вальбуэна ўртасида воситачи бўлганликда гумон қилинган.Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳодиса туфайли ҳар икки футболчи терма жамоадан четлатилган ҳамда Францияда ўтган Евро—2016 ва Россиядаги ЖЧ—2018 мусобақаларини ўтказиб юборганди. Карим Бензема 6 йиллик танаффусдан сўнг, Франция терма жамоасидан чақирув олди ва Евро—2020 да иштирок этди.

Manba: Daryo