ЕЧЛ плей-офф босқичига йўл олган АПЛ клублари, «Сўғдиёна-W»дан олтин дубль ва Зидан — Почеттино рокировкаси. Энг сўнгги спорт янгиликлари

Ўз 17
Дунё ва ўзбек спортига оид 24 ноябрь тонгининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.ЎзбекистонСервер Жепаров қўл остидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси CAFA мусобақасида Тожикистонга ҳам ютқазди Фото: CAFAЎзбекистон U-15 терма жамоаси 3-турда мезбонларга қарши баҳс олиб борди. 57-дақиқада киритилган ягона гол Тожикистонга ғалаба келтирди.Шу тариқа Жепаров шогирдлари учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади. Аввалроқ жамоа Эронга ютқазган (2:3) ва Қирғизистон билан дуранг (2:2) ўйнаганди.ЖЧ—2021 совриндори Абдумалик Ҳалоков пул мукофоти билан тақдирланди Фото: Бухоро вилояти ҳокимлигиСербияда ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кумуш медалига эга чиққан боксчи 22 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди. Хабарларга кўра, ҳокимлик томонидан боксчига 50 миллион сўм мукофот пули берилган. Шунингдек, унинг мураббийи Даврон Ғофуровга ҳам пул мукофоти топширилган.Тошкент—2025. Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари учун тайёрланган видеоролик намойиш этилдиБААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг бош ассамблеясида «Тошкент-2025» IV ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни акс этган видеоролик намойиш этилди.«Сўғдиёна-W» — Ўзбекистон Кубоги соҳиби Фото: ПФЛТошкентдаги «Бунёдкор» стадионида аёллар футболчи бўйича Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади. Унда «Бунёдкор-W» ва «Сўғдиёна-W» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди ва жиззахликлар мамлакат кубогига эга чиқди.Аввалроқ «Сўғдиёна-W» Ўзбекистон аёллар чемпионатининг 2021 йилги мавсум ғолибига айланганди.Жаҳон«Ал-Ҳилол» — 4 карра ОЧЛ ғолиби Фото: Getty ImagesСаудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси финалида Жанубий Кореянинг «Поҳанг Стилерс»ни мағлубиятга учратиб (2:0), ўз тарихида тўртинчи марта мусобақага ғолибига айланди.Яна иккита АПЛ клуби ЕЧЛ плей-оффига йўл олдиЧемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган айрим ўйинлар 23 ноябрь куни ўтказилди. Сешанба оқшомидаги баҳслардан кейин «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари плей-офф масаласини ҳал қилди. Аввалроқ «Ливерпуль» ўз гуруҳида биринчи ўринни нақд қилганди.24 ноябрь оқшомида А—D гуруҳларидаги учрашувлар ўтказилади. Бир нечта жамоа ушбу турдан кейин кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилиши мумкин.Серхио Рамос «ПСЖ» сафида дебют қилиши мумкин Фото: Getty ImagesПарижликлар ҳимоячиси ЕЧЛ доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечадиган ўйин қайдномасидан жой олди.35 ёшли футболчи жароҳатлар туфайли мавсум аввалини ўтказиб юборганди.Рамос 2021 йилнинг май ойидан бери бирорта ўйинда майдонга тушмади. У ёзда эркин агент мақомида «Реал»дан «ПСЖ»га йўл олганди.«Манчестер Юнайтед»га рад жавобини берган Зидан «ПСЖ»га йўл олиши мумкин, Почеттино эса Манчестерга Фото: Getty Images«Реал» собиқ устози Зинедин Зидан «ПСЖ» бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин. Marca хабарига кўра, парижликлар клуби футболчилари Зиданнинг жамоага келишига ишонмоқда. Унинг номи кийиниш хонасида бир неча бор тилга олинган ва футболчи ушбу келишув амалга ошиши мумкинлигига ишонмоқда.Ўз навбатида Маурисио Почеттино хизматларига «Манчестер Юнайтед»дан қизиқиш бор. Аргентиналик мутахассис «қизил иблислар» бошқарувини қўлига олишга тайёр, дея хабар қилмоқда Manchester Evening News.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo