Бир либосда бир неча бор кўриниш берган машҳур аёллар (фото)

13
Аксарият одамлар учун бир хил кийим кийиш мутлақо нормал ҳолат. Аммо машҳурлар орасида бу кам учрайди. Одатда улар ҳар қандай қимматбаҳо либосни ҳам фақат бир маротаба кияди. Лекин, албатта, истисно ҳолатлар ҳам мавжуд.Малика Диана Фото: AdMeМалика Диана ҳар доим ўзига хос дид билан кийинган. Лекин гоҳида либосини бироз ўзгартириб, унга янги кўриниш берганини ҳам кўриш мумкин. Мисол учун, 1989 йилда у Нигерия президентининг Лондонга ташрифи пайтида дизайнер Кетрин Уокернинг ушбу либосини кийган. 1992 йилда унинг Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрига сафари чоғида унда бир неча йил аввалги либоснинг бир қисмини кўриш мумкин.Кира Найтли Фото: AdMeКўриниб турибдики, Кира Найтлининг севимли либоси бор ва бу ўзига ҳам жуда ёқади. Актриса ушбу Chanel моделини биринчи марта 2008 йилда BAFTA мукофотларини топшириш маросимидан олдинги зиёфатда кийган эди. 2013 йил декабрь ойида у Лондондаги хайрия тадбирининг қизил йўлагида ушбу либосни такроран кийган.Меган Маркл Фото: AdMeМеган Маркл Британия қироллик оиласининг аъзоси бўлганида, у ҳам янги қариндошларининг энг машҳур одатларидан бирини қабул қилиши керак эди. 2018 йилги Тонгога ташрифи чоғида Сассекс герцогиняси дизайнер Вероника Беарднинг кўк рангли кундалик либосини кийиб олган. Орадан бир йил ўтиб, 2019 йилда у яна шу кўйлакда, лекин сочлари тўқ ва қора туфлида яна омма олдида пайдо бўлди.Ева Мендес Фото: AdMeАгар кўйлакни иложи борича кўпроқ кийиш керак бўлган танлов бўлса, Ева Мендес унда 1-ўринни эгаллаши мумкин эди. 2010 йилда Versace либосидаги актриса Римда Нью-Йоркдаги «Сўнгги кеча» фильмини намойиш қилишдан олдинги байрамда пайдо бўлди. Эртаси куни у худди шу либосни Рим кинофестивалининг қизил йўлагига кийиб чиқди.Виктория Бекҳэм Фото: AdMeВиктория Бекҳэм бир кийимни такрор кийганида, ҳайратга тушиш мумкин. Хонанда ва моделер 2019 йил «GQ Man of the Year 2019» тақдирлаш маросимида оқ костюмда иштирок этди. Шунингдек, у табиий макияж ва майда аксессуарларга эга эди. 2020 йилда ҳам у худди шундай костюм кийган – бу сафар унинг ўзига хос кўринишга эга бўлган деталлари бор эди.Дипика Падуконе Фото: AdMeДипика Падуконе Болливуд модели ва актрисаси бўлиб, у бу либосни 2012 йилда Vogue Beauty Awards маросимида, 2017 йилда эса Vanity Fair журнали ўтказган Оскар кечасида деярли бир хил кўринишда кийганХелена Бонем Картер Фото: AdMe2011 йилда Хелена Бонем Картер ушбу қора ва оқ тўрли либосида «Кино актёрлар гильдияси» тақдирлаш маросимига келди ва орадан бир йил ўтиб, 2012 йилда Лондон кинофестивалининг очилиш маросимида яна ўша либосни кийган. Унинг тасвирлари ҳар доим ҳайратланарли, шунинг учун мухлислар актриса либосларини такрор кийишини яхши кўради.Бизи Филиппс Фото: AdMeАктриса ўзининг «Busy Tonight» шоуси учун тўй либосини кийишга қарор қилди ва ижтимоий тармоқларда тўйдан 12 йил ўтса ҳам унга деярли мос келишини намойиш этди.Приянка Чопра Фото: AdMeБу тенденцияни оммалаштиришда нафақат Болливуд, балки Ник Жонас севган актрисанинг хизмати ҳам катта. Приянка Чопра Голландиянинг Vogue журнали муқовасида ўзининг учта тўй либосининг бирини иккинчи марта кийди. Бу, шубҳасиз, турмуш қурган куннинг хотираларини бир умрга сақлаб қолишнинг яхши усули.Люси Хейл Фото: AdMeЛюси Хейл либослардан ажойиб комбинация яратишни билади, шунда аввал кийган деган фикр келиши табиий. Мисол учун, чап томонда асосий қора тепа кундалик кийимлар билан бирлаштирилган, ўнгда эса актриса фильм премьераси учун янада расмий кийинган.Кейт Миддлтон Фото: AdMeКейт Миддлтон бир хил кийимни икки марта кийиш трендда эканини билади ва буни ўзининг қизил пальтоси билан исботлайди. У биринчи марта 2018- йилда Рождество хизмати учун кийган. 2 йил ўтгач, 2020 йилда, Ҳамдўстлик кунида у яна пайдо бўлди ва герцогиня ҳатто пойабзални алмаштирмасликка қарор қилди. Аммо аксессуарлар бутунлай бошқача эди.Мавзуга доир:Ҳашаматли ва ялтироқ: Юлдузларнинг кўзни қамаштирувчи тилла ранг либослари (фото) Машҳур аёлларнинг қизил йўлакдаги энг кулгили образлари (фото) Эскича кийинган Жоли, сипо либос танлаган Портман: Юлдузларнинг қизил йўлакдаги илк образлари (фото) Машҳур аёллар кийган шлейфи рекорд даражада узун бўлган кўйлаклар (фото)

Manba: Daryo