Tiffany&Cо бренди ўзининг энг қиммат заргарлик буюмини тақдим этди (фото)

Ўз 20
Дубайда бўлиб ўтган Expo-2020 бутунжаҳон кўргазмасида Tiffany&Cо заргарлик уйи компания тарихидаги энг қиммат заргарлик буюмини тақдим этди, деб ёзади «Korrespondent.net». Фото: Twitter/ @KimBhasinҚайд этилишича, World’s Fair тақинчоғида умумий оғирлиги 180 карат бўлган 578 та олмос Imperiya деб номланган 80 каратлик тошни безатиб турибди. Уни тақинчоқдан ажратиб олиб, узукка ҳам ўрнатиш мумкин. Фото: Twitter/ @KimBhasinБу 1939 йилги Жаҳон кўргазмаси учун яратилган 200 каратдан ортиқ аквамаринли Tiffany маржонининг янгиланган версиясидир. Аксессуарнинг нархи 20 миллиондан 30 миллион долларгача баҳоланмоқда. Бренд вакиллари сотувга қўйилган маржоннинг ҳақиқий нархини ҳозирча маълум қилмаган. Фото: Twitter/ @KimBhasinЗаргарлик буюми 2021 йил январь ойида, Ботсванада қазиб олинган овал шаклдаги олмос сотиб олинганидан кейин яратила бошланди. У Tiffany&Cо томонидан сотувга чиқариш учун харид қилинган энг катта тош бўлди. Маълум бўлишича, олмос Исроилда сайқалланган, шундан сўнг бренднинг Нью-Йоркдаги устахонасига юборилган. Фото: Twitter/ @KimBhasin Фото: Twitter/ @KimBhasinМавзуга доир:Tiffany&Cо бренди Нью-Йоркка бағишланган янги коллекция тақдим қилди Bvlgari бренди 1 млн евролик тақинчоқлар коллекциясини тақдим этди Dior бренди атиргуллардан илҳомланиб яратилган янги тақинчоқлар коллекциясини тақдим этди

Manba: Daryo