Telegram давлат раҳбарлари каналларида реклама чиқишни тўхтатади

Ўз 22
Telegram давлат раҳбарлари, бошқа давлат амалдорлари ва идораларининг каналларида рекламаларни чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер фойдаланувчисига Дуровъс Чат гуруҳида маълум қилди.«Бу вақтинчалик эди, биз ҳукумат амалдорлари ва давлат идоралари каналларини реклама платформасидан чиқариб ташлаймиз», – деди Дуровъс Чат администратори (шахсан Дуров бўлганми ёки йўқми номаълум) фойдаланувчилардан бирининг сиёсатчилар ва давлат идораларининг каналларида реклама ҳақидаги саволига жавобан.Маълумот учун, октябрь ойида Павел Дуров тез орада Telegram’да расмий реклама пайдо бўлишини маълум қилганди. Мессенжердаги каналларда ноябрь ойининг бошида рекламаларни синовдан ўтказиш бошланди.Расмий Telegram рекламасининг ишга туширилиши танқидларга сабаб бўлди, жумладан Telegram каналлари эгалари ҳам ўз каналида пайдо бўладиган рекламаларни на бошқара олади, на кўра олади.Telegram каналларда реклама чиқаришни бошлагандан сўнг икки кун ўтиб Дуров «арзон обуна» эвазига рекламалардан халос бўлиш мумкинлиги ҳақида хабар қилди.Мавзуга доир: Франция ҳукуматининг маълумотлар базасида Павел Дуров мамлакат фуқаролигини олгани тўғрисида қайд пайдо бўлди Уйқу ва ёлғизлик, ижтимоий тармоқлар ва кўчмас мулк: Павел Дуров дунёда етарлича қадрланмайдиган ва ортиқча баҳо бериб юбориладиган нарсалар рўйхатини тузди

Manba: Daryo