Аниқланг ва бартараф этинг: Танада шиш пайдо бўлишининг 6 та асосий сабаби

Ўз 25
Агар кечагина лойиқ келган либос бугун торлик қилса, оёқ кийимлар тўсатдан кичкина бўлиб қолса, демак, танада сув тўпланаётган бўлиши мумкин. Шиш нима сабабдан юзага келганини аниқлаш ва муаммони бартараф этиш лозим. Фото: LetidorНосоғлом турмуш тарзиВақти-вақти билан тайёр овқат истеъмол қилиш туфайи унинг таркибидаги туз танадаги сув мувозанатига халақит беради. Фаол углеводлар шакар даражасини оширади, бунга жавобан танада инсулин ишлаб чиқарилади, унинг ортиқчаси буйракларда тузни қайта ишлашга мажбур қилади ва мувозанат кескин бузилади. Агар шиш тез-тез такрорланса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.Гормонал контрацепсияТаблеткаларнинг ножўя таъсиридан туфайли танада сув йиғилиб турган бўлиши мумкин. Бундай вақтда шифокор кўрсатмаси билан Б6 витаминини қабул қилиш тавсия этилади.ҲомиладорликАлбатта, ҳомиладорлик даврида шиш пайдо бўлиши мумкин. Бола қорин бўшлиғини босиши онанинг танаси орқали қон оқимини секинлаштиради. Агар шиш енгил бўлса, ташвишланишга ҳожат йўқ.МенопаузаБу вақт ичида гормонлар даражаси кескин ўзгаради ва организмда сувнинг тўпланиши тез-тез содир бўлиши мумкин. Асосийси, агар бу ҳаракатланишга халақит бермаса, ташвишланишнинг кераги йўқ.Узоқ парвозАсосий сабаблар – бир ҳолатда узоқ вақт ўтириш ва рационга киритилган ўзгартириш. Албатта, парвоздан кейин ўтиб кетади.Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларГормонал номутаносиблик ҳам танада сувни ушлаб туришга олиб келиши мумкин. Ушбу ҳолатда шифокорга мурожаат қилиш яхшироқдир.Мавзуга доир:Кўз остида шиш пайдо бўлишининг сабаблари ва даво чоралари Оёқларда шиш пайдо бўлиши қандай касалликнинг аломати ҳисобланади?

Manba: Daryo