Йўқолган зиракни топиш, синган сополдан мозайка ва кераксиз буюмларга иккинчи ҳаёт бағишлайдиган бошқа ажойиб лайфхаклар (фото)

Ўз 24
Кўпинча ташлаб юбориш керак бўлган нарсалар кутилмаганда фойда келтириши мумкин. Фото: «Домашний очаг»Агар уйда зирак ёки бошқа кичик нарсалар тез-тез йўқолса, ушбу лайфхак ёрдам бериши шубҳасиз. Оддий чангюткич ёрдамида уни осонгина амалга ошириш мумкин. Бунинг учун чангюткич трубасининг учига эски колготканинг бир қисми ёпилади. Кейин қурилма ёқилиб, барча бурчак ва мебеллар остида ҳаракатлантирилади. Кучли ҳаво оқими йўқолган барча кичик тақинчоқларни тортиб олади ва трубага ўралган мато юзасида сақланиб қолади. Ушбу услуб орқали яна бир қанча майда буюмларни осонгина топиш мумкин. Фото: «Домашний очаг»Агар жуда кичик ва тор жой учун чангюткич қулай бўлмаса, унинг учига қоғоз ёки сочиқ ўраб ҳам буни амалга ошириш мумкин.Фото: «Домашний очаг»Болалар овқати учун мўлжалланган шиша идишчаларни ташлашга шошилмаслик керак. Улардан тирноқдаги лакни ўчиришда самарали фойдаланиш мумкин.Фото: «Домашний очаг»Бунинг учун шиша идиш ичига шимгич мос ўлчамда кесилиб, солинади ва устидан лак ўчиришда фойдаланиладиган восита қуйилади. Сўнгра бармоқ учини шимгичга ботириш орқали бўёқни осонгина ўчириш мумкин. Фойдаланиб бўлган идиш қопқоғи ёпилади. Уни бир неча марта ишлатиш мумкин, шунингдек, суюқлик ҳавода буғланиб кетмайди. Фото: «Домашний очаг»Бўшаб қолган кетчуп идиши суюқ хамир учун айни муддао. Масалан, қуймоқ ёки оладелар учун тайёрланган масса идиш ичига қуйилади. Пишириш мобайнида хамирни бир хил миқдорда ва думалоқ кўринишда товага қуйиш мумкин. Фото: «Домашний очаг»Бўш елим идиш ҳам ошхона учун фойдали. Айниқса, унинг ёрдамида тухум сариғини оқидан ажратишнинг энг осон усули ҳам шу. Бунинг учун идиш сиқилиб, тухум сариғининг устига олиб борилгач, бироз қўйиб юборилади. Шунда сариқ қисми идишга сўрилади ва оқидан осонгина ажралади. Фото: «Домашний очаг»Тунукадан ясалган чой қутилари бўшаб қолгач, улардан ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Масалан, хушбўй ҳид таратувчи шамларни ясаб, уларга солиб қўйинг. Фото: «Домашний очаг»Шоколад қутисидан эса шаклнинг катта кичиклигига мос равишда, илгак, игна ва иплар каби кичик буюмларни сақлашда фойдаланиш мумкин. Фото: «Домашний очаг»Салфетка тамом бўлгач, унинг қутисига ҳар қандай уйдан топилиши мумкин бўлган целлофан пакетларни солиб қўйиш тавсия этилади. Фото: «Домашний очаг»Тик-Так ширинлик қутиларига эса туз ёки бошқа зираворларни солиб, исталган жойга биргаликда олиб кетиш янада қулайдир. Фото: «Домашний очаг»Жуфти йўқолган пайпоқлар нимага ҳам керак, деган савол ҳаммада ҳам бўлиши табиий. Лекин улардан ҳам бошқа мақсадда фойдаланиш мумкин. Масалан, қимматбаҳо буюмлар қирилмаслиги учун уни омборда сақлаб ўтиришнинг кераги йўқ. Уларга пайпоқ кийдириб, узоқ вақт давомида зарар етказмасликнинг имкони бор. Фото: «Домашний очаг»Сопол идишлар синганида, ўйлаб ҳам ўтирмасдан чиқинди қутисига ташланади. Лекин битта эҳтиётсизлик билан икки буюмни ҳам сақлаб қолса бўлади. Масалан, синган сопол идишидан мозайка ясаб, уни эски стол устига ёпиштириш мумкин. Фото: «Домашний очаг»Шунингдек, синган идиш ёки тувак борми, улар ҳам ўсимликларга хизмат қила олади. Бунинг учун боғда ўсаётган турли хил ўсимликларни бир-биридан ажатиш учун сингдан идишлар ярмигача ерга кўмилади. Бу фойдали бўлиши билан бирга, боғга ҳам ажойиб кўриниш беради.Мавзуга доир:Эски жиҳозларни янги буюмга айлантиришда қўл келадиган лайфхаклар (фото) Эски футболкани қандай қилиб замонавий аксессуарларга айлантириш мумкин? (фото) Фақатгина тишлар учун эмас: Тиш пастасидан яна қандай мақсадларда фойдаланса бўлади?

Manba: Daryo