Дарҳол воз кечинг: уй шароитида вазн ортишига олиб келадиган буюмлар (фото)

Ўз 43
Нафақат нотўғри овқатланиш, ҳаракатсиз турмуш тарзи ва касалликлар, балки ҳар куни фойдаланадиган одатий нарсалар вазннинг ортишига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, ҳар бир уйда мавжуд ва мунтазам равишда ишлатадиган баъзи нарсалар гормонал мувозанат ва метаболизмни бузиши мумкин. Улардан фойдаланишни тўхтатиш – бу соғлиққа ҳам, қоматга ҳам фойда келтиради. Фото: PinterestАроматик маҳсулотлар Фото: «Домашний очаг»Ҳаммаси эмас, албатта, фақат фталатларни ўз ичига олганлари – хушбўйлантириш учун масъул кимёвий моддалар. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, фталатлар организмда тўпланиши ва метаболизмга таъсир қилиши мумкин. Косметика воситалари, шампунлар ва уй тозалаш воситаларининг ёрлиқларини диққат билан текшириш зарур, агар у ерда фталатлар топилса, уларни ишлатиш тавсия этилмайди.Консерваланган маҳсулотлар Фото: «Домашний очаг»Бисфенол А (БПА) – кимёвий эстрогенга ўхшаш модда бўлиб, баъзида консерва тайёрлашда ишлатилади. Кўпгина ҳолларда бу хавфсиз, лекин юқори кислотали овқатлар, масалан, консерваланган помидорлар билан биргаликда у озиқ-овқатга, кейин эса танага кириши мумкин. Сотиб олишдан олдин консерва таркибини текширишни унутманг.Елим идишлар Фото: «Домашний очаг»Юқорида айтиб ўтилганидек, худди шу фталатлар пластмассаларда ҳам мавжуд бўлиб, қиздирилганда улар озиқ-овқатга осонгина кириб боради. Шунинг учун, ҳеч қачон таом иситиш учун елим идишлардан фойдаланмаслик ёки улардан иссиқ овқат истеъмол қилмаслик лозим. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, доимо овқатларни пластмасса идишда иситадиганлар, бундай идишдан воз кечганларга қараганда, уч баравар кўпроқ вазнга эга бўлади.Мавзуга доир:Қоматни сақлаб қоламиз: куз фаслида вазн ортмаслиги учун 5 та маслаҳат 5 кун ичида вазн йўқотишни истаганлар учун 5 маслаҳат Қорин соҳасида ёғ тўпланишига сабаб бўладиган маҳсулотлар Нотўғри парҳез: Нима учун фақат сабзавот ва меваларнинг ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас?

Manba: Daryo