Самарқандда ДХХ 1700 дона психотроп дори воситасини 2 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди

Ўз 29
Самарқандда 1700 дона «Трамадол Ланнахер 50» психотроп дори воситаларини 2 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси «Дарё»га маълум қилди. Фото: Давлат божхона қўмитасиМаълум қилинишича, 2 ноябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, Божхона бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Тойлоқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган Э.Ш. ва Г.Х. исмли фуқаролар бўлган Тойлоқ—Ургут йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Cobalt русумли автомашина юкхонаси текширилган. Текширув давомида юкхонадаги оёқ кийим қутилари ичида 1700 дона (170 конвалюта) «Трамадол Ланнахер 50» психотроп дори воситалари яширилгани аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.Таъкидланишича, ушбу шахслар психотроп дори воситаларини Наманган шаҳрида 8,5 миллион сўмга сотиб олиб, Ургут туманида яшовчи фуқарога 2 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Фото: Давлат божхона қўмитасиУшланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-(контрабанда) ва 273-моддалари (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Аввалроқ Ўзбекистонга қарийб 156 кило гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган юк машинаси аниқлангани, ДХХ ходимлари қатор вилоятларда опий ва гашиш савдоси билан шуғулланувчи наркокурьерларни қўлга олгани, Тошкент вилоятида хонадонидаги гултувакларда гиёҳвандлик воситаси етиштириб келган фуқаро ушлангани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Самарқандда гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган 18 ёшли йигит ушланди

Manba: Daryo