Xiaomi Civi: компаниянинг энг ингичка смартфони тақдим этилди

Ўз 43
Xiaomi компанияси ёшлар учун мўлжалланган янги смартфонини тақдим этди, деб хабар беради «Afisha.uz». Фото: «Afisha.uz»Аппарат Xiaomi смартфонлари орасидаги энг ингичка корпусга эга бўлган — 6,98 миллиметр ва оғирлиги 166 граммни ташкил этади. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, қурилманинг пастки ҳошияси қалинлиги 2,55 миллиметрни ташкил этади холос.Телефонга Full HD+ сифатни қўллаб-қувватлайдиган, 120 герцли янгиланиш частотасига эга 6,55 дюймли четлари эгилган OLED-экран ўрнатилган. Бармоқ изи сканери дисплей остида жойлашган. Шунингдек, смартфон HDR10+, Dolby Vision, Dolby Atmos стереодинамиклари ва NFC модулига эга. Фото: «Afisha.uz»Қурилма ичига 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган Snapdragon 778Г процессори, 8/12 гигабайт тезкор, 128/256 гигабайт ички хотира ўрнатилган. Аккумулятор сиғими 4500 мА/соат бўлиб, у 55 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга. Бунинг ёрдамида Xiaomi Civi 100 фоиз қувватни 45 дақиқада олади.Xiaomi Civi тўртта камерага эга бўлган: 64 мегапикселли асосий, 2 мегапикселли 120 даражали кенг бурчакли ва макро модуль. Шунингдек, 32 мегапикселли фронтал камера ҳам ўрнатилган бўлиб, у максимал даражада сифатли автопортретларни тақдим этувчи автофокусга эга. Фото: «Afisha.uz»Смартфон уч хил рангда сотувга чиқади: ёрқин кўк, ялтироқ қора ва пушти рангларда. Xiaomi Civi’нинг Хитойдаги расмий нархлари:8/128 ГБ — 402 доллар; 8/256 ГБ — 449 доллар; 12/256 ГБ — 495 доллар. Фото: «Afisha.uz»Аввалроқ Xiaomi 11Т ва 11T Pro флагманлари ҳамда энг енгил 5G смартфонини намойиш этгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Бир кристалли платформа MediaTek, 50 Мп ва 33 ватт. Redmi ўзининг янги смартфонини тақдим этади Xiaomi тасодифан Redmi 10 нинг техник тавсифини ошкор қилиб қўйди

Manba: Daryo