Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан 28 сентябрь соат 22:00 гача айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Ўз 24
Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан пойтахтдаги айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ ахборот хизмати.Қайд этилишича, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан 28 сентябрь куни соат 17:30 дан 22:00 гача Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий — Абай кўчалари кесишган чорраҳасидан Алишер Навоий — Лабзак кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган оралиқда ҳаракат чекланади.Ноқулайликлар учун узр сўралган ИИББ хабарида.Бундан аввал 28 сентябрдан Тошкент халқаро кинофестивали старт олиши ва ушбу тадбир меҳмонлари ҳақида хабар берилганди.

Manba: Daryo