Навоийда фуқаро куёвини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Ўз 67
Навоий вилоятида фуқаро куёвини пичоқлаб ўлдириб қўйди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИББ ахборот хизмати.Қайд этилишича, фуқаро Т.Г. куёви А.К. билан ўрталарида олдиндан оилавий келишмовчилик бўлган. Оқибатида Т.Г. қизи Н.К.ни ўз уйига олиб келади, бироқ унинг тўрт нафар фарзанди куёвининг уйида қолади. Фуқаро бироз муддатдан кейин набираларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлади.Шу сабабли фуқаро 2021 йилнинг 25 июль кунидан 26 июль кунига ўтар кечаси спиртли ичимлик истеъмол қилган, маст ҳолатда тунги соат 02:30 лар атрофида ўзига тегишли бўлган Cobalt билан куёви А.К.нинг яшаш хонадонига бориб, унинг ухлаб ётган уйига кирган ҳолда турли ҳақоратли сўзлар билан уни уйғотади.Шундан сўнг қўлида бўлган ошхона пичоғи билан танасининг турли жойларига бир неча марта уриб ҳаёт ва соғлиғи учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказиб воқеа жойидан кетади.Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 26 июлда Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.Бундан аввал Андижонда мактаб ўқувчиси уч нафар тенгдошини пичоқлагани, Наманганда 19 ёшли йигит онасининг норасмий эрини пичоқлаб қўйгани ҳамда Андижонда ака ўгай укаларини чопиб ташлагани ҳақида хабар берилганди.

Manba: Daryo