Коррупцияга қарши курашиш Тошкент шаҳар Кенгаши таъсис этилди

Ўз 23
27 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев олиб борган йиғилишда шаҳар Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий Кенгаши аъзолари тасдиқланиб, уларнинг вазифалари тўғрисида сўз юритилди, деб хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати. Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлигиТадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин Ҳамроев, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ва бошқалар қатнашган.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбут хизматининг маълум қилишича, кенгаш олдида турган долзарб вазифалар қуйидагилардан иборат:Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиш; Миллий кенгашга қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш; Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи Тошкент шаҳридаги маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботлари ва маърузаларини эшитиш; Тошкент шаҳрида ёшларда коррупцияга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида мактаблар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фанларининг ўтилишини ташкил этиш, мавзуга оид туркум семинарлар ташкил этиш; Тошкент шаҳрида олий таълим, қурилиш, соғлиқни сақлаш, давлат харидлари йўналишларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш ва соҳалар қамровини кенгайтириш. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномада коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, унга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган тузишни таклиф қилган эди. 2020 йилнинг 11 февралида мазкур органни ташкил этиш масалалари бўйича Президент раислигида йиғилиш бўлиб ўтганди. Шу йилнинг июнида эса «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилган эди.Мавзуга доир:Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи дастурий таъминот ишга туширилди «Коррупцион жиноятлар сони йилдан йилга камайиб бормоқда» — Икром Муслимов

Manba: Daryo