Жеймс Бонд бошқарган машиналар ўрин олган автопарк оммага намойиш этилди (видео)

Ўз 22
Лос-Анжелесда Жеймс Бонд автомобилларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Маросим жосус 007 ҳақидаги навбатдаги фильм — «Ўлиш вақти эмас» картинаси премьераси муносабати билан ташкил этилган, деб хабар беради «Korrespondent.net». Фото: Screen RantКўргазмада 35 та экспонат намойиш этилган. Хусусан, Aston Martin компанияси томонидан «007: Спектр» фильми учун махсус яратилган моделни ҳам кўриш мумкин.«Ўлиш вақти эмас» фильми британиялик жосус ҳақидаги фильмларнинг 25-си ҳисобланади. Шу билан бирга, картина Дэниэл Крейг ижросидаги Бонднинг сўнгги картинасига айланади. Ушбу фильм франшизанинг 25-қисми ҳисобланади.Картина сюжетига кўра, Бонд ўз фаолиятини якунлайди ва Ямайкада дам олади. Бироқ унинг эски дўсти Жеймс ундан дунёни навбатдан ҳалокатдан қутқаришни сўрайди.Аввалроқ 2002 йилда катта экран юзини кўрган «Ҳалок бўл, лекин ҳозир эмас» фильмида Жеймс Бонд ролини ижро этган актёр Пирс Броснан қандай қилиб Aston Martin’ни ўзига суперкар совға қилишга кўндирганини сўзлаб берганди.Мавзуга доир: Дэниэл Крейг Британия ҳарбий-денгиз флотининг фахрий офицерига айланди. Жеймс Бонд ҳам айнан шу лавозимда хизмат қилади Учта ноёб Aston Martin сотувга қўйилади. Ушбу спорткарларни ҳатто Жеймс Бонд ҳам бошқармаган

Manba: Daryo