Иккита марказий жанги бекор бўлган UFC 267, ўқ отиш федерациясига раис этиб сайланган Миллий гвардия қўмондони ва 11 ой деганда майдонга қайтган Фати. Энг сўнгги спорт янгиликлари

Ўз 31
Дунё ва ўзбек спортига оид 27 сентябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.ЎзбекистонЎзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказадиСречко Катанец шогирдлари октябрь ойидаги ФИФА кунларида Иорданияда йиғин ўтказади. Йиғин давомида Сречко Катанец жамоаси 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев камондан ўқ отиш федерацияси раислигига сайланди Рустам ЖўраевФото: «Дарё» / Мадина НурманТуризм ва спорт вазирлигида 27 сентябрь куни камондан ўқ отиш федерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Унда бир қанча масалалар қаторида ташкилотга янги раҳбар сайланди. Федерация раислигига Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев номзоди илгари сурилди ва у делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Бунга қадар ушбу федерацияга Отабек Имомов раҳбарлик қиларди.Маълумот учун, Миллий гвардия қўмондони 2020 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қўл жанги федерацияси раиси этиб сайланган эди.ЖаҳонТоп-5 лигаларда очко йўқотмаган икки клуб қолди25 ва 26 сентябрь кунлари қатор лигаларда навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кучли бешлик лигаларида айни вақтга келиб фақат икки жамоа ғалабали серия қайд этмоқда — «ПСЖ» ва «Наполи». Парижликлар Франция чемпионатида қаторасига 8 та турдан бери ғалаба қайд этмоқда, «Наполи» эса олти турдан бери очко йўқотмаяпти.Элдор Шомуродов — Рим дербисида қатнашган илк ўзбекистонлик футболчи Фото: Getty Images«Рома» А Серия 6-турида «Лацио»га қарши баҳс олиб борди. «Олимпико» стадионида кечган баҳсда «бургутлар» 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ушбу баҳснинг 67-дақиқасида Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди. Шу тариқа Шомуродов Рим дербисида иштирок этган илк ўзбекистонлик футболчи бўлди.Рональд Куман «Атлетико»га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади«Барселона» бош мураббийи «Кадис»га қарши ўйинда майдондан четлатилган ва иккита ўйинга дисквалификация қилинганди. Шу сабаб у Ла Лига 7-тури доирасидаги «Леванте»га қарши баҳсни (3:0) ўтказиб юборди.Каталонлар мутахассиснинг қизил карточкасига апелляция бермади. Шу тариқа нидерландиялик мутахассис 8-турдан ўрин олган «Атлетико»га қарши беллашувни ҳам трибунадан кузатишга мажбур бўлади.Ансу Фати 323 кун деганда майдонга қайтди ва «Барселона» сафида гол урди Фото: Getty ImagesКаталонлар ҳужумчиси Ансумане Фати катта танаффусдан кейин майдонга тушди. Футболчи Ла Лига 7-тури доирасида «Леванте»га қарши кечган баҳсда захирадан майдонга тушди ва жамоасининг учинчи голини урди.Фати жароҳат сабаб умумий 323 кунни ўтказиб юборди. 18 ёшли форвард ўтган мавсум бошида тиззасидан жиддий жароҳат олган ва икки бор операция қилинганди.Месси «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан машғулотларга қайтди34 ёшли футболчи тиззасидаги жароҳат сабаб парижликларнинг иккита ўйинини ўтказиб юборганди. 27 сентябрь куни Лео жамоавий машғулотларда қатнашган. Хабарларга кўра, Месси ЕЧЛ доирасида 28 сентябрь куни бўлиб ўтадиган «Манчестер Сити»га қарши ўйин қайдномасига киритилиши мумкин.UFC 267 доирасидаги иккита жанг бекор бўлди Фото: Getty ImagesЎта енгил вазн тоифаси чемпиони Алжамейн Стерлинг Пётр Янгга қарши жангда иштирок этолмайдиган бўлди. Қайд этилишича, Стерлинг бўйнидан олган жароҳати сабаб жангда иштирок эта олмаслиги маълум бўлган.Шунингдек, ушбу мусобақа доирасидаги Ислом Махачев ва Рафаэл дос Аньос ўртасидаги жанг ҳам бекор бўлди. Бразилиялик яккакурашчи машғулот вақтида жароҳат олган.UFC 267 мусобақаси Тошкент вақти билан 31 октябрь тонгида БААдаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади.

Manba: Daryo