«Буюк ипак йўли» метро бекатида поезд эшиклари очилмай қолгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат бўйича изоҳ берилди

Ўз 57
Ижтимоий тармоқларда 2021 йил 28 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган « ‘Буюк ипак йўли’ бекатида ҳаракат таркиби эшиклари очилмай қолди» деган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ахборот хизмати изоҳ берди.Қайд этилишича, ушбу ҳаракат таркиби режали манёвр ишлари амалга оширилаётгани сабабли жадвал асосида «Буюк ипак йўли» бекатидан Олмазор электродепосига жўнатилиши лозим бўлган, шунинг учун йўловчиларсиз ҳаракатланган.«Йўловчилардан турли асоссиз видео материалларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз», – дейилади хабарда.Бундан аввал Тошкент метроси поездида беш кун ичида иккинчи бор носозлик кузатилгани, Олмазор—Сергели метро йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилгани ҳамда Тошкентда метро поездининг эшиклари ёпилмай қолгани сабаб йўловчилар тушириб юборилгани ҳақида хабар берилганди.

Manba: Daryo