АҚШ суди 40 йил аввал президент Рональд Рейганга ўқ узган 66 ёшли Жон Хинклини жазодан бутунлай озод этишга қарор қилди

Ўз 61
Вашингтон суди 1981 йилда АҚШнинг 40-президенти Рональд Рейганга суиқасд уюштирган 66 ёшли кичик Жон Хинклидан 2022 йилнинг июнь ойида барча суд чекловларини олиб ташлашга қарор қилди. Бунинг учун ўша вақтга қадар кузатувларда унинг руҳий ҳолати барқарор деб топилиши керак. Жон Хинкли, 2003 йил, 18 ноябрьФото: AP PhotoУшбу масала бўйича қарорни Колумбия округи федерал судьяси Пол Фридман шу ҳафтада қабул қилмоқчи, деб хабар берди Associated Press. 27 сентябрь куни бўлиб ўтган тинглов чоғида судья Хинклида 1983 йилдан буён ҳеч қандай фаол руҳий ноқислик аломатлари кўринмагани, у ўзини тажовузкор тутмагани ёки қуролга қизиқмаганини таъкидлади. Фридманнинг фикрича, агар Хинкли ўлдиришга уринган одам президент бўлмаганида, у «анча олдин» қўйиб юборилган бўларди.АҚШ ҳукумати дастлаб Жон Хинкли озод қилинишига қарши чиқди, лекин мустақил сўровномадан сўнг улар ўз нуқтаи назарини ўзгартирди. Энди улар Хинкли тўққиз ой давомида фаол руҳий носоғломлик аломатларини кўрсатмаса, жазодан бутунлай озод этилиши мумкин деб ҳисоблайди. Рональд Рейган номидаги президент фонди, ўз навбатида, Хинкли озод қилинишига қарши бўлиб, унинг бошқаларга хавф туғдиришда давом этишини таъкидламоқда.1981 йил 30 март куни кичик Жон Хинкли Вашингтондаги Hilton меҳмонхонаси олдида АҚШнинг 40-президенти Рональд Рейганга ўқ узган. Рейган ўпкасидан яраланган. Ҳодисада жами тўрт киши жабрланган. Президент матбуот котиби Жеймс Брэйди миясидан жиддий жароҳат олиб, 2014 йилда вафот этди. Жон Хинклининг айтишича, у ўзи севиб қолган актриса Жоди Фостерни ҳайратда қолдириш учун жиноятга қўл урган.Хинкли руҳий носоғломлиги туфайли қотилликка уринишда айбсиз деб топилди. У руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган ва у ерда 34 йил яшаган. 2000 йилларнинг бошида унга ота-онаси билан учрашишга рухсат берилди, 2016 йилда эса у касалхонадан чиқарилди ва онасининг Виржиниядаги уйида яшаш учун рухсат олди.Озод қилинганидан кейин Жон Хинклига қурол-яроғга эгалик қилиш, спиртли ичимликлар ичиш, матбуот билан гаплашиш, Рейган ва Фостер оиласи билан боғланиш тақиқланди. Агар уйидан 120 километр узоққа кетмоқчи бўлса, у расмийларга хабар бериши керак. Унинг интернетдаги ҳисоблари ҳукумат назорати остида.Мавзуга доир: Актёр ва президент. «Ёвузлик империяси» атамасини ёқтирган АҚШ президенти Роналд Рейган ҳақида

Manba: Daryo