АҚШ гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида маълум қилди

Ўз 29
АҚШ Мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармаси (DARPA) гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида маълум қилди. Парвоз пайтида ракета тезлиги товуш тезлигидан беш баравар юқори бўлган. Фото: darpa.milСиновлар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари билан биргаликда ўтказилган. Ушбу гипертовушли қуролларнинг намунасини Raytheon Technologies корпорацияси ишлаб чиқган, унинг двигатели Northrop Grumman компанияси томонидан яратилган. Қурилмани Америка ҳарбийлари қисқача HAWC (Hypersonic Air-breathing Weapon Concept, гипертовушли ҳаво-реактив қурол концепцияси) деб номлади.DARPA хабарига кўра, синовлар ўтган ҳафта бўлиб ўтган. Ракета самолётдан учирилган. Ташланганидан кейин бир неча сония ўтгач, қурилмада тўғридан-тўғри ҳаво-реактивли двигатель ишга тушган.Тўғридан-тўғри ҳаво-реактив двигатель тузилиши бўйича ўз синфидаги энг оддийларидан бири ҳисобланади. Унда ёнилғи двигатель камерасига кирувчи ҳаво оқими билан аралашади. Ракета тезлиги қанчалик юқори бўлса, ҳаво камерага тезроқ киради ва ундаги босим шунча баланд бўлади. Бу, шунингдек, ҳаво-реактивли двигателдан фойдаланишда чекловларга олиб келади — уни паст тезликда ишлатиш мумкин эмас, шунинг учун учувчи аппаратнинг тезлигини бошиданоқ ошириш керак. Бунинг учун, масалан, биринчи босқичда ташувчи вазифасини бажарадиган самолётдан фойдаланиш мумкин.Хабарда айтилишича, бу синовлар қурлманинг ишлаш қобилиятини ҳамда ишлаб чиқариш технологиясининг тўғри танланганига ишончни тасдиқлаши керак.«5 Мах тезлик унчалик кучли таассурот қолдирмаслиги мумкин, лекин шуни таъкидлаш керакки, бу ерда биз ҳаво-реактивли двигатель билан ишлаймиз, «глайдер» (планёр) билан эмас. Бундай ракеталар учун, паст гипертовуш одатий деб ҳисобланади. Нима бўлганда ҳам, ушбу технологиядан фойдаланган ҳолда ҳеч қандай қурол бундай тезликка эришмаган. Айни вақтда Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Японияда шунга ўхшаш кўплаб лойиҳалар амалга оширилган ва амалга оширилмоқда», — деди Россия Фанлар академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институте халқаро хавфсизлик маркази илмий ходими Дмитрий Стефанович синовлар ҳақида фикр билдириб.Гипертовушли планёрлар билан таққослаганда гипертовушли ҳаво-реактивли двигатель қуролларининг ўлчами кичикроқ, аниқлиги юқорироқ бўлади.Апрель ойида АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг АGM-183А АРРW гипертовушли ракетаси синовлари муваффақиятсиз тугаган эди.  Ракета Boeing B-52 Stratofortress бомбардимончи самолётидан учирилиши керак бўлган. Бироқ ракета учиш тартибини якунлай олмасдан самолётда қолиб кетган. Самолёт ракета билан Калифорниядаги Эдвардс авиабазасига қайтиб келган.Мавзуга доир:АҚШ қитъалараро ракета синови муваффақиятсиз кечганини маълум қилди АҚШ ракета таҳдидларини кузатиш учун орбитага сунъий йўлдош олиб чиқди (видео)

Manba: Daryo