Фотографдан тавсия: Ижтимоий тармоқ учун мукаммал суратга тушиш сирлари

Ўз 30
Ҳаётда чиройли бўлгани билан суратда унчалик кўринмайдиган қиз ва аёллар учун чикаголик фотограф Родригес Кшивицкининг бу борадаги фойдали тавсияларини ҳавола қиламиз.Кўчадаги ўриндиқда қандай суратга тушиш керак? Фото: CosmopolitanҚаддингизни кўтариб, ўнг елкани олдинроқ чиқаринг. Чап оёқни бироз олдинга чўзиб, қўлингизни тизза устига эркин қўйинг. Юзингизга жиддий тус бериб, ўзингизни гўё узоқларга тикилаётгандек тутинг.Street stilе: кўчада суратга тушиш учун ғоя Фото: CosmopolitanСуяниш мумкин бўлган жойга ён билан туринг. Чап қўлингизни устунга қўйинг, ўнг оёқни букиб, бошингизни баландроқ кўтаринг.Йирик пландаги портрет фото Фото: CosmopolitanЙирик пландаги суратингиз чиройли чиқиш учун масофа сақланг ва қўлларингизни қовуштирманг. Қўлингизни бел қисмига қўйинг. Қоринни тортиб, бошни баландроқ кўтаринг. Иккинчи қўл билан сумкани ушлашингиз ёки шунчаки чўнтакка солишингиз мумкин.Ёрқин элементлар билан композиция яратганда Фото: CosmopolitanБиринчи навбатда орқа фоннинг кийим рангига тортиб кетмаслигига эътибор беринг. Бўй-бастингиз билан суратга тушмоқчи бўлсангиз, ён тарафингиз билан туринг. Оёғингизнинг бирини хиёл букинг. Қўлларнинг бирини кўтариб, иккинчисини бўш қўйишингиз мумкин. Қоринни тортишни ва табассум қилишни унутманг.Уйда суратга тушганда Фото: CosmopolitanУйда суратга тушганда жиддийликдан қочиб, ўзингизни эркин тутинг. Ўзингизни гўё жойингиздан сакрамоқчидек тутинг. Фото табиий чиқади ва қувонч бағишлайди.Кўзгуда олинган сурат муваффақиятли чиқиши учун нима қилиш керак? Фото: CosmopolitanЎтирган ҳолатда суратга тушаётган бўлсангиз, оёғингизнинг биттасини йиғинг. Елкани бироз олдинга чиқаринг. Бўйнингизни бироз кўтаринг ва бошингиз билан хиёл четга қаранг.Селфи мукаммал чиқиши учун нима қилиш керак? Фото: CosmopolitanСелфи мукаммал чиқиши учун ёруғлик етарли бўлиши бағоят муҳим. Ёруғликка тескари туриб суратга туша кўрманг. Табиий ёруғликдан фойдаланилса, янада яхши. Телефонни кўздан бироз баландроқ тутинг ва камерани бироз ўзингиз тарафга эгинг.Бир хил усулда тушиладиган фотода қандай кийинган яхшироқ? Фото: CosmopolitanОғирликни бир оёққа бироз кўпроқ ташлаб суратга тушишни ёқтирганларга иложи борича кенг ва устма-уст кийим кийиш тавсия қилинади. Куртка, тренч ёки пальто кийиб қўлларингизни чўнтакка солишингиз мумкин. Тирсакларнинг бироз букилиши фотода янада чиройли кўринади.Тасодифан олингандек фотога тушиш Фото: CosmopolitanСуратга тушиб бермагандек кўринишни истасангиз, камера қаршисига туриб, бошингизни бошқа томонга буринг. Камерадан бироз тепароққа қаранг. Қўллар билан сочни тартибга келтираётгандек кўринишингиз ҳамда оёқларни чалиштиришингиз мумкин.Мавзуга доир:Суратингиз чиройли чиқишига халақит берадиган 7 хато Фото: Юлдузлар суратда чиройли кўринишининг 7 сири

Manba: Daryo