А Серия. «Рома» Рим дербисида ютқазиб қўйди, Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди. «Ювентус» 5 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди

Ўз 32
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 6-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 26 сентябрь, якшанба куни ўтказилди. Фото: Getty Images«Рома» Рим дербисида «Лацио»га қарши баҳс юритди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Сергей Милинкович-Савич «Лацио»ни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Педро собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим якунида «бўрилар» Рожер Ибанеснинг голи билан жавоб қайтарди.63-дақиқада Фелипе Андерсон «Лацио»нинг учинчи голини урган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Жордан Верету ҳисобдаги фарқни яна минимал кўринишга олиб келди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.Элдор Шомуродов учрашувнинг 64-дақиқасида захирадан майдонга тушди.«Лацио» ушбу ғалабадан кейин очколарини 11 тага етказиб олди ва 6-ўринга кўтарилди. «Рома» (12) 4-поғонада қолди.Учрашувлардаги голлар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.«Ювентус» ўз уйида «Сампдория»ни қабул қилди. Биринчи бўлимда туринликлар Пауло Дибала ва Леонардо Бонуччининг голлари эвазига олдинга ўтиб олди. Бунга генуяликлар танаффусга қадар Майа Ёшиданинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.57-дақиқада Мануэль Локателли туринликларнинг учинчи голини урди. Меҳмонлар ўйин якунланиши арафасида ҳисобни қисқартирди. «Ювентус» ушбу ғалабадан кейин 8 очко билан 9-ўринга кўтарилди.Топ-5 лигалар онлайн жадваллари, ўйинлар тақвими, тўпурарлар рўйхати — кўриш.А Серия6-тур баҳслари26 сентябрь, якшанба«Лацио» — «Рома» 3:2Голлар: 1:0 – 10 Милинкович-Савич, 2:0 – 19 Педро, 2:1 – 41 Рожер, 3:1 – 63 Фелипе Андерсон, 3:2 – 69, пенальти Верету.«Лацио»: Рейна, Марушич, Ачерби, Луис Фелипе, Ҳюсай, Лейва (Каталди, 61), Луис Альберто (Акпа-Акпро, 66), Милинкович-Савич, Педро, Иммобиле (Мурики, 90), Фелипе Андерсон.«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп (Залевски, 82), Манчини, Рожер, Виня (Смоллинг, 82), Мхитарян, Верету, Кристанте, Заниоло (Карлес Перес, 77), аш-Шаарави (Шомуродов, 64), Абраҳам.Огоҳлантиришлар: Руй Патрисиу (11), Лейва (24), Кристанте (45), Виня (48), Верету (87), Каталди (87).«Ювентус» — «Сампдория» 3:2Голлар: 1:0 – 10 Дибала, 2:0 – 43, пенальти Бонуччи, 2:1 – 44 Ёшида, 3:1 – 57 Локателли, 3:2 – 83 Кандрева.«Ювентус»: Перин, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Локателли, Бентанкур (Маккенни, 82), Куадрадо, Кеза (Кьеллини, 70), Мората (Кин, 82), Дибала (Кулусевски, 22), Бернардески (Рэмзи, 70).«Сампдория»: Аудеро, Депаоли (Дамсгор, 59), Берешински, Ёшида, Колли, Мурру (Аужелло, 59), Кандрева, Экдал (Адриен Сильва, 59), Торсбю (Аскилдсен, 87), Куальярелла, Капуто (Торрегросса, 70).Огоҳлантиришлар: Торсбю (28), Мурру (41), Экдал (45), Бентанкур (53), Куадрадо (66), Бонуччи (84), Кин (86).«Удинезе» — «Фиорентина» 0:1Гол: 0:1 – 16, пенальти Влахович.«Эмполи» — «Болонья» 4:2Голлар: 1:0 – 1, автогол Бонифаци, 1:1 – 11 Барроу, 2:1 – 31 Пинамонти, 3:1 – 54, пенальти Байрами, 3:2 – 76 Арнаутович, 4:2 – 90 Риччи.«Сассуоло» — «Салернитана» 1:0Гол: 1:0 – 54 Берарди.

Manba: Daryo