Ўзига хос ифорли атир танлашга ёрдам берадиган 9 тавсия

Ўз 37
Образ нафақат кийиниш ва макияжга, балки тараладиган ифорга ҳам боғлиқ бўлади. Атир танлашда инобатга олиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Фото: AdMeАтирнинг ифори хушбўйлаштирилган сувдан яхшироқ бўладиМутахассис бўлмаган одамга дўкондаги юзлаб флаконлар орасидан қай бири хушбўйлаштирилган сув қайсини атир эканини аниқлаш мушкул бўлади. Қолаверса, парфюмнинг турлари нимаси билан фарқ қилишини ҳам дарҳол билиб бўлмайди. Маълум бўлишича, уларнинг фарқи таркибидаги ёғ билан боғлиқ бўлади. Хушбўйлаштирилган сувда ёғ 5–15 фоиз экани ҳисобига ифор сепгандан кейин 3 соат туради. Парфюмланган сувда эса 15-20 фоиз бўлгани учун 8 соатга туради. Атирда 30 фоиз концентрант бўлгани учун эса ифор сутка давомида таралиб туради.Атир ва хушбўйлаштирилган сув орасидан биринчиси ёки парфюмланган сувни танлаган яхшиУлар нота деб номланадиган 3 қатламдан иборат бўлади. Юқори ноталар 15 дақиқа туради, қолган базавийси эса кун охиригача сақланиб туради. Фото: AdMeЭскичадек ифор тараладиган атирлардан қочиш учун нима қилиш керак?Замонавий ва ўзига хос ифор таралиб туришини истасангиз, ширин гул ифорли атирларни танламаслик тавсия қилинади. Долзарб бўлмаган бундай вариантлар, шунингдек, образга ҳам мос тушавермайди. Шунга қарамай, бинафша ва гулсапсарга хос соф ифор бўлса, гул ноталари зодагонларча назокат бахш этиши мумкин. Ясмин, сариқ гулли акасия ва сандал ҳам, шунингдек, яхши умумлаша олади. Фото: AdMeШирин ифор қанча кам бўлса шунча яхшиШирин мева ифорлари ўсмирлик даврига хос деб ҳисобланади. Қолаверса, аксарият ҳолларда арзон атирларга катта миқдордаги ширин хушбўйлаштирувчи воситалар қўшилади. Ифор конфет, шоколад ёки булочка сотиладиган дўкондаги ҳидни эслатадиган бўлса, ўзингизни аслзодалардек ҳис қилмаслигингиз аниқ. Яхшиси енгил ва асл ифорларга эътибор қаратинг. Ёки ёғоч кедра нотаси, анбар ва бергамот (цитруслар оиласига мансуб дарахт) ноталарига диққат қилинг. Аммо бу ҳамма ширин ифорли атирлардан воз кечиш кераклигини билдирмайди. Масалан, ваниль ҳаддан ортиқ ширин бўлгани билан, ифори турлича экани сабаб ёқимлилик бахш этиши мумкин. Фото: AdMeҚандай атирлар қимматдек туйилиши мумкин?Бугунги кундаги энг машҳур атирлар асосан ёғоч дарахти, ваниль, жасмин, бинафша, папая, бергамот, мускат ёнғоғи, кардамон, мандариндан олинади. Фото: AdMeПарфюмни танлаш учун сайтлардан фойдаланингҚандай атир ва ифор танлаш ҳақида бошингиз қотаётган бўлса, интернетдан, хусусан, fragrantica.com сайтидан маълумот олишингиз мумкин. Унда маълум бир ифорни топиш ёки қандайлари ҳашаматли ҳисобланишини билиш мумкин. Танлаб, қарор қилгандан кейин дўконга боришингиз мумкин. Фото: AdMeШошилмангДўконга борганда ифорлар аралашиб кетмаслиги учун ҳеч қандай парфюмдан фойдаланманг. Танлаш учун махсус қўйилган қоғозлардан фойдаланиш, терига суркаш ёки шунчаки ҳидлаб кўришингиз мумкин. Танлов қилаётганда мавсумни ҳам эътиборга олиш керак. Масалан, шарқона ифорлар иссиқ ҳаво учун мос эмас. Куз ва қиш учун эса «замш» нотали ифорлар айни муддао. Қиммат сумка ёки мебеллардан шундай ифор таралади. Совуқ фаслларда гўё иситиб, уйдаги қулайликни ёдга соладигандек туйилган парфюмлар танлаш керак. Табиий мушкдан атир ишлаб чиқаришда XIX аср охиригача кенг фойдаланилган. Мушкни кабарга, ондатра сингари айрим ҳайвонларнинг безларидан ажралади. Аммо кейинроқ популяция хавфи сабаб ишлаб чиқарувчилар бугунги кунда синтетик компонентлардан фойдалана бошлаган. Фото: AdMeИфорлар ҳам урфда бўлиши мумкин?Масалан, қачонлардир бинафша ифорли атир урфда бўлгани сабаб бундай вариантлар дарҳақиқат қиммат бўлган. Авваллари, бинафшадан 1 кг эфир ёғи олиш учун катта миқдорда гул йиғиш керак бўлган. Бундай атир яратишни ўзи бўлмаган ва шунинг учун ҳам улар қиммат бўлган. Масалан, Эмиля Золянинг 1980 йилдаги «Нана» романида бош қаҳрамон бойиб кетади ва пули қанчалик кўплигини кўрсатиш учун уйини бинафша ифорлари билан буркайди. ХХ асрда синтетик ифорлар ўйлаб топилганидан кейин бинафша ифорли атирлар қиммат бўлмай қолган. Шу сабаб бугунги кунда исталган одам бинафша ифорли атирни харид қилиши мумкин. Фото: AdMeЭмоцияларга таянингАтирни таркибидагилар асосида танлай олмасангиз, туйғу ва эмоцияларингизга таянишингиз мумкин. Мутахассислар қандай ифорни яхши кўришингиз ҳақида бош қотириб кўришни тавсия қилади. Қайси ифор кўнглингизга хуш ёқаётганига эътибор беринг. Мутахассислар турли ифорлар маълум терида турфа таралишини, ўзини бошқача намоён қилишини таъкидлайди. Сепилган атир кун давомида ўзига хос тарзда ўзгариши мумкин. Шу сабаб ҳам мутахассис тавсиясига амал қилган ҳолда танлаб, уларнинг қанчалик тўғри келиш ёки йўқлигига қарор қилиш учун ички овозингизга қулоқ тутинг.Мавзуга доир:Хушбўй, ўткир ва ширин: куз мавсуми учун энг яхши ифорлар (фото) Атирингиз сизга тўғри келмаслигидан дарак берувчи 7 белги Атир узоқ туриши учун вазелин ва косметикадан пул тежашга ёрдам берадиган 15 лайфхак

Manba: Daryo