Ҳушёр бўлинг: Инкор қилмаслик керак бўлган қандли диабетга хос симптомлар

Ўз 34
95 фоизгача кузатиладиган иккинчи даражали қандли диабетда организм инсулинни самарали ишлата олмайди. Ҳужайралар инсулинга нисбатан сезувчанлигини йўқотади. Натижада қондаги шакар миқдори (глюкоза) кўтарилади. Бу эса ўз навбатида буйраклар, асаблар, юрак, қон томирлар ва кўз билан боғлиқ муаммо кузатилишига сабаб бўлади. Ортиқча вазн, кам ҳаракатлилик, шунингдек, наслий мойиллиги борларда касалликнинг келиб чиқиш хавфи юқори бўлади. Беморлар кўпинча эътибор бермайдиган ва ҳатто шифокорлар эътиборидан ҳам четда қоладиган қандли диабетга хос аломатлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Фото: FreepikМилкларнинг яллиғланиши2017 йил BMJ Open Diabetes Research & Care журналида эълон қилинган тадқиқотда аниқланишича, милкларнинг яллиғланиши иккинчи даражали қандли диабетга хос, ҳаммага ҳам маълум бўлмаган, аммо етарлича кенг тарқалган аломат ҳисобланади. Милкида яллиғланиш ҳамда қонаш кузатилган беморларда аксарият ҳолларда қандли диабет, шунингдек, диабетдан аввалги ҳолатлар аниқланган. Милкда оғриқ, қонаш ва яралар кузатилганда эндокринологга бориш ёки қандли диабетга қон топшириш тавсия қилинади.Пигмент доғларнинг пайдо бўлишиҚандли диабети бор беморларда шифокорлар кўпинча тери рангининг ўзгаргани ва тўқ бўлиб қолганини пайқади. Қора акантоз деб номланадиган ўзгаришлар қўлтиқ ости соҳаси, бўйин ва тананинг бошқа қисмларида кузатилиши мумкин. Аксарият ҳолларда уларнинг пайдо бўлиши ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлиги йўқолиши сабаб бўлади. Акантознинг пайдо бўлиши ҳамиша ҳам иккинчи даражали қандли диабетга хос бўлавермайди. Бунга поликистоз ёки қалқонсимон без фаолияти билан боғлиқ муаммолар ҳам сабаб бўлиши мумкин.Оёқнинг санчиб оғришиОёқнинг санчиб оғриши ҳам баъзида иккинчи даражали қандли диабет билан боғлиқ бўлади. Қўл ва оёқлардаги нервларнинг шикастланиши мазкур касаллик жадаллашишига хос оқибатлардан саналади. Оқибатда қўл ва оёқдаги сезувчанлик билан боғлиқ муаммо кузатилади. Оғриқ кузатилиши, увушиб қолиш сингари аломатларнинг доимий равишда кузатилиши шифокорга боришга жиддий сабаб бўла олади. Бу нафақат қандли диабет, балки паришонхотир склероздан ҳам дарак бериши мумкин.Кун давомида уйқу босиши100 минглаб иштирокчиларни кузатган олимлар иккинчи даражали қандли диабет сингари сурункали касалликлар кучли чарчоқни келтириб чиқаришини аниқлаган. Касаллик одамни шунчалик ҳолдан тойдирганидан, кун давомида уйқу босиши кузатилади. Қолаверса, ҳаддан ортиқ лоҳаслик ва кун давомида мизғиб олиш истагининг пайдо бўлиши уйқу депривацияси — хуррак отиш ёки апное билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Маълум бўлишича, апное иккинчи даражали қандли диабетнинг пайдо бўлиш хавфини орттиради. Умуман олганда доимий равишда фаол бўлиб туриб бирданига бўшашиб, ҳолсиз ҳис қилиш ва уйқу босиши кузатилганда иккиланиб ўтирмасдан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.Кўришнинг хиралашиши ва эшитиш билан боғлиқ муаммоКўриш қобилияти билан боғлиқ муаммолар, қандли диабетда кузатиладиган нервларнинг шикастланиши сабаб кузатилади. Агар вақтида зарур чоралар кўрилмаса, муаммо жиддийлашиб одам кўр бўлиб қолиши мумкин. Агар сизда ҳам бундай муаммо кузатилаётган бўлса нафақат кўз шифокори, балки моддалар алмашинувини текширадиган мутахассисга ҳам мурожаат қилиш керак. Иккинчи даражали қандли диабет нафақат кўриш, балки эшитиш билан боғлиқ муаммолар кузатилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Қанд миқдорининг доимий кўтарилиши эшитишга жавоб берадиган нервларни ҳам шикастланишига сабаб бўлади. Бу ва бошқа муаммолар кузатилганда бефарқ бўлманг, шифокорга бориб текширтиринг.Мавзуга доир:Болаларда қандли диабетнинг 7 та дастлабки симптомлари Инсульт, қандли диабет ва гипотиреоз: юздаги ўзгаришларга қараб аниқлаш мумкин бўлган касалликлар Диетологлар ҳар куни ейишни тавсия қиладиган 12 маҳсулот

Manba: Daryo