Силжийдиган экранга эга дунёдаги биринчи лазерли телевизор тақдим этилди

Ўз 40
Hisense компанияси экрани силжийдиган дунёдаги биринчи лазерли телевизорни тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Фото: Hi-Tech.Mail.ruСилжийдиган экранга эга Hisense’нинг янги телевизорига 77 дюймли панел ўрнатилган. У 4K HDR сифатни қўллаб-қувватлайди, лазерли технологияси эса 107 фоизлиги BT.2020 ранглар гаммасини ва 350 нитли максимал ёрқинликни таъминлайди.Дизайнига келинадиган бўлса, экраннинг ён томонидан деярли олд панеллар йўқ, аммо улар пастки ва тепа қисмларда бор. Пастки қисмидагиси анча сезиларли.Янги моделга Transvision визуал процессори ва сифатли овозни таъминловчи Harmon/Kardon динамиклари ўрнатилган. Бундан ташқари, Dolby DTS овозли эффектларини таъминовчи иккиталик декодлаш мавжуд.Ҳозирча Hisense’нинг ҳаракатланувчи лазерли телевизорини «JD.com» сайти орқали бронлаш мумкин. Компания унинг нархи ва тақдим этилиш санасига ойдинлик киритмаган. Қурилма 2021 йил охирига бориб сотувга чиқиши маълум, холос.Аввалроқ LG компанияси ойначага эга, ўраладиган телевизорни ўйлаб топгани, Xiaomi дунёдаги биринчи шаффоф телевизорни тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Ҳеч қандай ҳошияларсиз 110 дюйм. Samsung 4K сифатли MicroLED телевизорини тақдим этди Xiaomi’нинг 8K-телевизори 7,5 минг доллар қийматида сотувга чиқди

Manba: Daryo