Nokia учталик камера ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи Г50 смартфонини тақдим этди

Ўз 36
ҲДМ Глобал компанияси янги Nokia Г50 смартфонини тақдим этди. Гаджет корпуси хира шиша кўринишидаги композитдан ишланган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Фото: Hi-Tech.Mail.ruNokia Г50 смартфонига ҲД+ сифатни қўллаб-қувватлайдиган 6,38 дюймли суюқ кристалл дисплей ўрнатилган. Экран Gorilla Glass 3 шишасидан ишланган бўлиб, бу қўшимча мустаҳкамликни тақдим этади. Орқа панелида юмалоқ камера модули жойлашган бўлиб, унинг ичидан учта датчик ўрин олган. Суратга олиш учун бу ерда учталик камерадан фойдаланилади — 48 мегапикселли асосий, 5 мегапикселли ултра кенг ва 2 мегапикселли чуқурликни ўлчовчи датчик. Фронтал камераси — 8 мегапиксел.Қурилма ОЗО Аудио технологиясидан фойдаланган ҳолда Full HD сифатда видео тасвирга олишга қодир. Бундан ташқари, яхши ёритилмаган шароитда ҳам суратга олиш режими мавжуд: қоронғу бино ёки тунда кўчада, шунингдек, «Про» режими профессионал фотоаппаратларда фойдаланиладиган РАW форматида суратга олиши мумкин.Смартфонга сиғими 5000 мА/соатга тенг батарея ўрнатилган бўлиб, фаол фойдаланиш давомида қувват икки кунга етади. 18 ваттли тезкор қувватлантириш функцияси ҳам мавжуд. Nokia Г50 Андоирд 11 операцион тизими ёрдамида бошқарилади. Тизим хавфсизлиги уч йил давомида ҳар ой, операцион тизим эса — ҳар икки йилда янгиланиб туради. Аппарат саккиз ядроли Snapdragon 480 базасида ишлайди.Nokia Г50’нинг 4/128 гигабайтли версиясини 300 долларга олдиндан буюртма қилиш мумкин.Аввалроқ Nokia бренди остида 4G технологиясини қўллаб-қувватлайдиган энг арзон телефонлар тақдим этилган эди.Мавзуга доир:«Ўлмайдиган» Nokia ХР20 смартфони тақдим этилди (фото) Nokia 6.4: Ўрта даражадаги янги смартфон дизайни ошкор бўлди Nokia ўзининг янги ихчам смартфонини намойиш этди

Manba: Daryo