Сайёрамиздаги ажойиботлар: Қимирлайдиган тошлар, алангали камалак ва табиатнинг бошқа жумбоқли ҳодисалари (фото)

22
Қуруқликнинг қоқ ўртасидаги океан ёки ўсиб чиққан ўсимликни кўрган киши олам-олам эмоцияларни ҳис қилади. Бундай ноодатий ҳодисаларга гувоҳ бўлиб, табиатнинг мукаммал рассомлигига тасанно айтмай илож йўқ. Жумбоқларга тўла экани билан кишини лол қолдирувчи Ер шарининг турли бурчагида учратиш мумкин бўлган кам учрайдиган ҳодисалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.Тош қотган пуфаклар Фото: «Woman’s Day»Кўриниши ўзга сайёранинг тубида яширинган оламга ўхшайдиган мазкур қотиб қолган пуфакларнинг реал ҳаётда мавжуд эканига ишониш қийин. Ажойиб музли айланалар, қотган метан пуфакларидан ташкил топган. Улар сув остида музлаб ўзига хос манзара касб этади. Синоатларга тўла ушбу кам учрайдиган ҳодисани фақатгина қиш кунлари шимолий кенгликда жойлашган кўлда томоша қилиш мумкин. Аммо, маҳлиё қилгани билан ўзига яраша хавфли эканини ҳам ёдда тутиш керак. Муз эриганида, метан пуфаклари ёрилишни бошлайди ва шовқин эшитилади. Бу вақтда яқин жойда гугурт ёқилса борми, метан бир зумда аланга олади.Ранг-баранг устун кўринишидаги ёруғлик Фото: «Woman’с Day.ru»Қишда гувоҳ бўлиш мумкин бўлган яна бир ўзига хос ҳодиса — ёруғликнинг ғаройиб устун кўринишида таралиши ҳисобланади. Ташқаридан бу гўёки кимдир ўнлаб прожекторларни ёқиб қўйгандек ёки Ерга ўзга сайёрадаги ривожланиш келиб қолгандек тасаввур уйғотади. Фото: «Woman’с Day.ru» Фото: «Woman’с Day.ru»Гап шундаки, аёзли ҳаво катта миқдордаги музли кристаллардан ташкил топган бўлади. Шафақ ёки қуёш кўкка кўтариладиган замон бир тартибда бўлган музли кристалларда қуёш нури акс этиб, устун пайдо бўлади. Ёруғлик устуни, шунингдек, ой ва фонусни ўзида акс эттириб кечаси ҳам пайдо бўлиши мумкин.Ҳаракатланувчи тошлар Фото: «Woman’с Day.ru»Айримларининг оғирлиги 300 килони ташкил қиладиган тошлар кези келса 250 метргача жойидан силжиши мумкинлигига ишониш қийин. АҚШдаги Ўликлар водийсида жойлашган, Рейстрек-Playя қуриган кўл ўрнидаги тошлар дақиқасига 2-2,5 метрга ўз-ўзидан ҳаракатланади ҳамда сезиларли из қолдирмайди. ХХ асргача буни илоҳий ҳодиса деб ҳисоблаган олимлар кейинчалик бунга магнит майдони сабаб деб ўйлаган, 2014 йилда эса аниқ хулосага келган. Фото: «Woman’с Day.ru»Бунинг учун тадқиқотчилар датчик ва фотокамера ўрнатилган 5-15 кило оғирликдаги тошларни мазкур ҳудудга қўйиб кузатган. Тадқиқот натижасига кўра, тошларнинг бундай ҳаракатланишига ингичка (бир неча миллиметр), аммо узун музлар сабабчи экани, тошлар шу муз бўйлаб ҳаракатланиши аниқланган.Учта қуёш Фото: «Woman’с Day.ru»Паргелий айрим қоидаларга қатъий амал қилгандагина гувоҳ бўлиш мумкин бўлган кам учрайдиган ҳодиса саналади. Уни истисно сифатида фақатгина қиш фаслида кўриш мумкин, бунинг учун ҳаво очиқ, шунингдек, қуёш уфқдан унчалик юқорига кўтарилмаган бўлиши керак. Фото: «Woman’с Day.ru»Ҳаводаги муз кристаллари сабаб бир вақтни ўзида учта қуёшни кўрса бўлади. Марказда ҳақиқий қуёш, икки четда эса сохтаси кўринади.Алангали камалак Фото: «Woman’с Day.ru»Алангали камалакнинг оловга алоқаси бўлмагани сабаб ундан ҳайиқишга асос йўқ. Атмосферадаги кам учрайдиган оптик эффект, микроскопик музлардаги ёруғликнинг синиши натижасида юз беради. Улардан пацимон чўзилган юпқа булутлар ташкил топади. Ҳодиса, булутни самовий кенгликда нур сочадиган камалакка айлантиради.Қонли шаршара Фото: «Woman’с Day.ru»Бир вақтни ўзида кишининг завқ билан хавфни туйишига сабаб бўлувчи мазкур табиат ҳодисасидан даҳшатли фильмларда декорация сифатида ҳам фойдаланса бўлади. Антарктиданинг шарқида жойлашган шаршара кўпроқ музликлардан оқиб тушаётган қон оқимини эсга солади. Кўриниши шундай бўлгани билан ҳеч қандай қўрқувга ҳожат йўқ. Муз остида қолган кўлдаги охралар мана шундай кўринишга сабаб бўлади. Миллион йил аввал муз остида қолиб кетган сув ҳавзасига ёруғлик, иссиқлик тушмаган. Сув муз ёриғидан сизиб ичкарига кирганида, тузли суюқлик ҳаводаги кислород билан реакцияга киришади. Шу йўсинда қонли шаршара пайдо бўлади.Ваҳимага соладиган булутлар Фото: «Woman’с Day.ru»Мазкур булутларни кўрган кишининг эти жунжикиб кетади ва гўё бир неча дақиқадан кейин қиёмат бошланадигандек тасаввур уйғотади. Аммо аксарият ҳолларда бундай булутлардан, ҳатто оддий ёмғир ҳам ёғмайди. Момақалдироқ, бўрон ва бошқа муаммолар ҳам кузатилмайди. Кам ўрганилганига қарамай, олимлар бундай булутларда намлик кам, уларнинг пайдо бўлишига кўплаб энергия ва иссиқлик кетади, деб тахмин қилади.Яширин соҳил Фото: «Woman’с Day.ru»Фақатгина сизга тегишли бўлган, одамлардан ҳоли соҳилда бўлиб қолишни ким ҳам хоҳламайди дейсиз. Бундай соҳил мавжуд ва уни кўриш учун Мексикага бориш кифоя. Яширин соҳил сифатида маълум бўлган Playя-дел-Аморнинг келиб чиқиши билан боғлиқ тарих бор. Мутахассислар унинг пайдо бўлишини бомбалар портлаши билан боғлайди: 1900 йиллар Мексикадаги одам яшамайдиган оролларда синов ўтказилган. Айнан шундай қилиб ороллардан бирининг устида туйнук пайдо бўлган. Вақт ўтиши билан эса тўлқинлар орқали мазкур жойга сув ва қум келиб қолган.Вулқонли момақалдироқ Фото: «Woman’с Day.ru»Мазкур момақалдироқлар гўё охирги замон келгандек тасаввур уйғотадиган қўрқинчли ҳодисалар қаторига киради. Кам учрайдиган ҳодиса вулқонли момақалдироқ деб аталади. Момақалдироқ вулқон устида ҳосил бўлади ва айнан ушбу омил туфайли кишини даҳшатга солади. Йирик вулқоннинг отилиб чиқиш мобайнида кул зарраси ва вулқон газлари тўқнашади ҳамда кулдан ҳосил бўлган булутда электр зарядлар юзага келади.Пушти кўл Фото: «Woman’с Day.ru»Австралияда жойлашган Хиллер кўлини томоша қилган киши бундай манзарани асло унутмайди. Бетакрор ям-яшил ўрмонлар ўртасида жойлашган кўлдаги сувнинг ранги кишини ўзига маҳлиё қилмай қолмайди. Фото: «Woman’с Day.ru»Мутахассисларнинг фикрича, сувнинг бундай рангига қизил-оловранг бета-каротин пигментини ўзига тўпловчи яшил сув ўтлари, қолаверса кўплаб тўпланганда қизғиш кўринадиган галобактериялар сабаб бўлади.Мавзуга доир:Дунёдаги имкон бўлиши билан бориб кўришга арзийдиган 7 та хушманзара маскан (фото) Шаҳар ва бетакрор манзараларнинг самолётдан туриб олинган суратлари Поездга ўтириб, узоқ саёҳатларга чиқиш истагини уйғотувчи суратлар Сайёрадаги кўзни қувнатувчи манзарага эга масканлар суратлари Ер юзидаги инсон ҳаёти давомида бориб кўришга арзийдиган масканларнинг ўзига хос суратлари

Manba: Daryo