Плёнка йўқ: iPhone 13 сериясидаги смартфонларнинг янги қадоғи фойдаланувчиларни таажжубга солди

Ўз 37
Apple ўз смартфонларини янгича қадоқлашни бошлади. Қадоқ плёнкасининг йўқлиги янги нормага айланади — интернетда тарқалган суратлар буни тасдиқламоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Фото: MydriversИнтернетда Apple омборларидан бирининг сурати пайдо бўлди. Унда тез орада сотувга чиқиши керак бўлган янги iPhone қурилмалари жойлашган қути тасвирланган.Суратлардан кўриш мумкинки, қутиларнинг усти плёнка билан қопланмаган. Бу нуқсонли қурилмалар эмас, балки компания томонидан жорий этилаётган янги амалиёт. Плёнка олиб ташланган, аммо «ҳимоя пломбаси» деб номланувчи нарса ўрнатилган — перфорацияли қоғоз тасма. Фото: MydriversApple маълумотларига кўра, iPhone 13 серияларининг қутисида плёнкадан фойдаланмаслик бутун дунё бўйлаб 600 тонна пластик чиқиндининг камайишига хизмат қилади. Кейинчалик барча ишлаб чиқарувчилар Apple’нинг йўлидан кетиши мумкин, чунки атроф-муҳит муаммоси кўплаб технологик гигантларни ташвишга солиб келмоқда.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Apple ўзининг янги iPhone’ларига қувватлантириш адаптерини қўшишдан воз кечганди. Олиб қўйилган жамланмалар смартфон қутиси ўлчамининг кичрайишига сабаб бўлади, бу эса уларни утилизация қилишда зарарли чиқиндиларнинг ҳавога тарқалишини камайтиради. Шунингдек, бу электрон чиқиндилар даражасини ҳам пасайтиришга хизмат қилади. Apple’нинг ҳисоб-китобларига кўра, бу каби ўзгариш карбонат ангидриднинг йилига 2 миллион тонна ҳавога чиқишини қисқартиради. Бу худди ҳар йили йўллардан 450 мингта автомобилни олиб ташлашдек гап.Мавзуга доир: iPhone 13 тақдимоти: кичрайтирилган «қош» ва Android’даги узоқ кутилган «фишка»лар (фото ва видео)

Manba: Daryo