Қаҳва, асал ва соус — совиткичда сақлаш керак бўлмаган 15 маҳсулот

Ўз 48
Совиткич илк бор 1913 йилда пайдо бўлганига қарамай, кўпчилик ҳали ҳам қандай маҳсулотларни унда сақлаш кераклиги, қайсиларини эса қўйишга ҳожат йўқ экани ҳақида маълумотга эга эмас. Фото: «Домашний очаг»АвокадоХона ҳароратида сақланса, тезроқ етилгани сабаб ҳам совиткичда сақлаш тавсия қилинмайди.Райҳон, петрушка ва кашничУшбу кўкатларни гул сингари сув солинган идишга қўйган яхши.Қизил булғориТаранглигини йўқотиши ва бўшашиб қолиши мумкинлиги сабаб ҳам совиткичда сақламаган маъқул. Фото: «Домашний очаг»БодрингСовиткичда сақланган бодринг серсув бўлиб қолади. Агар жуда ҳам сақлагингиз келса, қуруқ турадиган контейнерга солиб, кейин совиткичга қўйинг.Консерваланган маҳсулотларМаринадланган бодринг, помидор ва бошқа консерваланган маҳсулотларни совиткичга қўйишга ҳожат йўқ. Шкафда сақласангиз ҳам бўлади.Пиёз ва саримсоқСовиткичда намликни ўзига тортгани сабаб ҳам пиёз ва саримсоқни қуруқ ҳамда қоронғи жойда сақлаш керак. Фақат усти ёпиқ ва ёнида картошка бўлмасин.КартошкаСовиткичда тез айниб қолиши мумкинлиги туфайли қоғоз пакетга солиб қуёш тушмайдиган ерда сақлаган яхши. Фото: «Домашний очаг»БананЯхшилаб етилиши учун бананлар хона ҳароратида сақланиши керак.МеваларТаъми ўзгармаслиги учун қуруқ ва қоронғи ерда сақлаган маъқул.ЦитрусларАлоҳида контейнерда сақланг ва айниганини дарҳол олиб ташланг.СоусларАччиқ, сояли соуслар ва кетчупни бир ой давомида хона ҳароратида сақласа бўлади. Ейишга улгурмай қолганингиздагина совиткичга қўйганингиз яхши. Фото: «Домашний очаг»Ерёнғоқ ёғиЕрёнғоқ ёғини совиткичдан ташқарида 3 ойгача сақласа бўлади.АсалТурли қўшимчаларсиз табиий асал бўлса, совиткичдан ташқарида ҳам сақласангиз бўлади.Шоколад ва қаҳваТаъми ўзгармаслиги учун қоронғи ва қуруқ жойда сақлаш керак бўлади.БақлажонХона ҳароратида бақлажонларни бир неча кун давомида сақлаш мумкин.Мавзуга доир:Музлаткичда озиқ-овқат маҳсулотларини қандай сақлаш бўйича тавсиялар Сут маҳсулотлари нима учун айнийди ва бундай вазиятда нима қилиш керак? Музлаткичдаги ёқимсиз ҳидни бартараф қилишга ёрдам берадиган 7 тавсия Кир ювиш машинаси ўрнига музлаткичдан фойдаланиш мумкин бўлган 9 вазият Яроқлилик муддати якунига етган маҳсулотлардан нима тайёрлаш мумкин?

Manba: Daryo