Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони яна 600 нафардан ошди

Ўз 9
Ўзбекистонда 14 сентябрь куни 604 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 166 025 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Фото: «Дарё» / Мадина НурманЯнги касалланиш ҳолатларининг23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 20 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Жиззах вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 7 нафари Навоий вилоятида, 16 нафари Наманган вилоятида, 51 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Сирдарё вилоятида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 54 нафари Фарғона вилоятида, 20 нафари Хоразм вилоятида, 126 нафари Тошкент вилоятида, 221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.Шу куни жами 618 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 71 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Жиззах вилоятида 25 нафар, Қашқадарё вилоятида 13 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар, Наманган вилоятида 23 нафар, Сурхондарё вилоятида 12 нафар, Фарғона вилоятида 28 нафар, Хоразм вилоятида 26 нафар, Тошкент вилоятида 123 нафар, Тошкент шаҳрида 263 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 158 377 нафарга етди.Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1169 нафарни ташкил қилди.Бундан ташқари, 14 сентябрь куни 110 кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25 681 нафарга етди. Шу куни уларнинг 274 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 20346 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 208 нафарга етди. Фото: ССВ матбуот хизматиЭслатиб ўтамиз, мамлакатда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари 11 сентябрдан буён кетма-кет учинчи кун 600 кишидан кам бўлаётганди.

Manba: Daryo