Тошкент вилоятидаги деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз 140 кг гўшт ва 30 литр сут йўқ қилинди

Ўз 11
Тошкент вилояти ИИББ ППХ ва ЖTCБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан вилоятнинг Янгийўл шаҳри марказида жойлашган деҳқон бозорида ўтказилган назорат тадбирлари давомида истеъмолга яроқсиз 140 килограмм гўшт ва 30 литр сут йўқ қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди. Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматиЎтказилган назорат тадбирлари давомида икки фуқаро 137 килограмм ветеринария маълумотномалари бўлмаган парранда ички аъзоларини санитария қоидаларига зид равишда сотаётгани аниқланиб, маҳсулотлар зарарсизлантириш йўли билан йўқ қилинган.Бундан ташқари, сут ва сут маҳсулотлари билан шуғулланувчи сотувчилар орасидан истеъмолга яроқсиз жами 29 литр елим идишлардаги сут ва сут маҳсулотлари олиниб ўрнатилган тартибда йўқ қилинган.Келгусида салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида аниқланган ҳолатлар юзасидан деҳқон бозор ҳудудида тушунтириш ишлари олиб борилган.Аввалроқ Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан Янгийўл туманида келиб чиқиши номаълум бўлган тўрт қоп сифатсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилинганди.Мазвуга доир:Бухородан Тошкентга 3 тоннага яқин истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетилаётгани аниқланди Қаршидан Тошкентга 500 килога яқин номаълум ҳайвонга тегишли гўшт олиб кетилаётгани аниқланди Чорсу бозорида сифатсиз гўшт маҳсулотлари сотиш билан шуғулланиб келаётган шахс аниқланди

Manba: Daryo