Тожикистон ТИВ Байденнинг гаплари туфайли АҚШга норозилик нотасини тақдим этди

Ўз 15
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ элчиси Жон Марк Поммершаймга АҚШ президенти Жо Байденнинг баёноти муносабати билан норозилик нотаси топширди. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ матбуот хизматига таяниб, Anadolu Agency хабар берди. Фото: Anadolu AgencyХабарда айтилишича, АҚШ элчиси Жон Марк Поммершайм Тожикистон ТИВга таклиф қилинган.АҚШ элчисига Жо Байденнинг Пенсильванияга ташрифи чоғида айтган гапларига жавобан норозилик нотаси топширилди. Нотада бундай баёнотлар дўстона муносабатлар ва шериклик руҳига мос келмаслиги қайд этилган.Тожикистон АҚШ билан ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳурмат руҳида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор, — дейилади ТИВ хабарида.Жо Байден 11 сентябрь куни Пенсильвания штатига ташрифи чоғида, Кобулдан одамларни эвакуация қилишда юз берган кўнгилсизликлар ҳақида гапирар экан, агар АҚШ ўз тарафдорларини Тожикистондан олиб чиқишга қарор қилганида, бу мамлакатда ҳам Афғонистондаги каби одамлар самолёт шассиларига осилиб олишини айтган.«Масалан, агар биз Тожикистонда бўлганимизда ҳам, C-130 (ҳарбий транспорт самолёти)ни қўндирган бўлардик ва ҳар қандай ҳолатда биз билан ишлаган кишиларнинг барчасига ушбу самолётга чиқишга рухсат беришимизни айтардик, шунда шассига ёпишиб оладиган одамлар ҳам учрар эди», — дейди Байден.«Толибон» ҳокимятга келгач, Афғонистондан АҚШ ва НАТО мамлакатлари фуқаролари, шунингдек, «Толибон»га қарши курашда Ғарбга ёрдам берган афғонистонликлар эвакуация қилинди. «Толибон» таъқибидан қўрққан минглаб афғонлар учиб кетишни истаган, 16 август куни эрталаб улар рейслардан бирортасига ўтириш учун учиш майдонига бостириб кирган ва ерда турган самолётларга осилиб чиқишга ҳаракат қилган. Ҳодиса оқибатида ўнга яқин киши ҳалок бўлган.17 август куни эса АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли C-17 Globemaster III ҳарбий транспорт самолётида Кобул аэропортидан 640 га яқин афғонистонлик эвакуация қилинди. Дастлаб шунча одамни бортга олиб чиқиш режалаштирилмаган эди, бироқ афғон гуруҳлари учиш майдонига бостириб кириб, самолётга ўзлари чиқиб олган. Шундан сўнг экипаж уларни куч билан тушириб юбормасликка, аксинча бортдаги ҳаммани олиб учишга қарор қилган.

Manba: Daryo