Путин атрофидаги кишиларда COVID-19 аниқлангани сабабли яккаланиш режимига ўтди

Ўз 14
Россия президенти Владимир Путин, атрофидаги кишилар орасида COVID-19 аниқлангани сабабли, ўз-ўзини яккалаш режимига ўтиши зарурлигини эълон қилди, деб ёзади Meduza. Фото: «РИА Новости»Хабарга кўра, Путин «бир мунча вақт» ўзини изоляцияда сақлаб туради. Шу муносабат билан у 15—17 сентябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммитларида видеоалоқа орқали иштирок этади.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган интервьюсида, давлат раҳбарининг атрофидаги кишилардан айнан ким коронавирусга чалинганига аниқлик киритмади, бироқ бир неча киши касалланганини қайд этди. Песковнинг сўзларига кўра, Путиннинг COVID-19 учун ўтказган тестлари натижаси салбий чиққан. «Президент мутлақо соғлом», — деди у. Шунингдек, Кремль матбуот котиби президентнинг 13 сентябрдаги шахсий учрашувлари чоғида «ҳеч кимнинг соғлиги хавф остида бўлмаганини» айтди.13 сентябрь куни Паралимпия спортчилари билан учрашувда Путин «тез орада карантин режимига ўтиши» мумкинлигини, чунки «атрофидаги одамларнинг кўпчилиги касал экани»ни айтган. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков кейинроқ Путин ўз фикрини «мажозий» ифода этганини айтди.Путин билан учрашмоқчи бўлган одамларнинг кўпчилиги, ундан олдин бир неча кунлик карантиндан ўтиши керак — масалан, сентябрь ойининг бошларида Олимпиада ва Паралимпиада медаллари совриндорлари ҳам карантинда бўлган, уларнинг баъзилари учун бу бўлажак мусобақаларга тайёргарлик давомида салбий таъсир кўрсатган.Шу билан бирга, аввалроқ Путин билан учрашган Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Сурия президенти Башар Асад карантинга риоя қилмаган.Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 23 март куни коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини, 14 апрель куни эса иккинчи дозасини қабул қилган. Путин Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.Мавзуга доир: Қирғизистон президенти Москвага таклиф қилинганидан кейин масофадан ишлашга ўтди

Manba: Daryo