Ҳомиладорлик даврида касалликларнинг олдини олиш усули

Ўз 17
Ҳомиладорлик пайтида кўп касалликлар ташқи аломатларсиз, билинмасдан ривожланади. Оддий пешоб таҳлили қадимдан табибларга ташхис қўйишда ёрдам бериб келган. Фото: PinterestXIX аср охирларидан бошлаб пешобни биохимик ва микроскоп таҳлили йўлга қўйилгандан бери ўз моҳиятини ҳозирги даврда ҳам йўқотгани йўқ. Аксинча касалликларнинг бошланғич даврида аниқлашда муҳим восита ҳисобланади. Ҳомиладорлик пайтида пешоб таҳлил қилиш ушбу даврнинг ўзига хос патологияси токсикоз ва гестознинг асоратларини ўтказиб юбормасликка ёрдам беради. Бу даврда буйраклар икки ҳисса кўп ишлайди, нафақат онанинг, балки боланинг ҳам қонини тозалайди. Шунингдек, ўсаётган бачадон пешоб йўлини сиқади, пешоб турғунлигига ва буйракнинг шишига олиб келиши мумкин.Пешобдаги ўзгаришлар нимани англатади?Ацетон: агар ҳомиладорликни дастлабки босқичларида ацетон даражаси кўтарилса, оғир токсикоздан далолат. Бу организмда метоболик жараёнлар бузилганини кўрсатади. Пешобнинг лойқаланиши: пешобнинг шаффофлиги бузилган бўлса, унда микроб, лейкоцит, оқсил борлигига шубҳа қилиш мумкин. Чўкма пайдо бўлиши тузлар кўпайганига, метоболик касалликлар қўзғалганига ишора. Оқсил: энг хафли кўрсаткичлардан бири бу буйракда қон айланишининг бузилганига далолат. Оқсил даражасини 0,033глитрдан ошиши ҳомиладорликнинг жиддий асоратлари нефропатия ёки гестоз ривожланаётганини кўрсатади. Бу каби ҳолатда зудлик билан даволанишни бошлаш керак. Пешобда лейкоцитларнинг мавжудлиги буйрак, сийдик йўлларида яллиғланиш борлигини кўрсатади. Касаллик аста-секин ривожланиб, авж олиши мумкин. Пешобда эритроцитлар — бу сурункали нефрит, гломерулонефрит авж ола бошлаганини билдиради. Пешобда глюкоза миқдори ошиши яширин қандли диабет борлигига шубҳа уйғотади, бу қўшимча текшурувларни талаб этади. Пешоб топшириш қоидалариПешобни таҳлил қилиш учун махсус тоза идишга эрталабки уйқудан кейинги пешобни ўрта қисмини олиш керак. Топшириш вақтида дори-дармон, витамин, антибиотик, гормонлар ва ранг берувчи таомларни истеъмол қилиш мумкин эмас.Ҳомиладор аёлларга умумий пешоб таҳлили:биринчи уч ойликда – ҳар тўрт ҳафтада бир марта; иккинчи ва учинчи ойликда – ҳар икки ҳафтада бир марта; 35 ҳафталигидан бошлаб ҳар ҳафтада топшириш буюрилади.  Жуда оддий ва осон топшириладиган пешоб таҳлили ҳомиладорлик пайтида организмда ривожланаётган кўп касалликларнинг анча олдин, ҳали аломатлари бошланмасдан аввал намоён қилади.Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.Мавзуга доир:Туғруқдан кейинги депрессия: 8 та яширин симптом Хатарни баҳолаймиз: ҳомиладор аёллар учун коронавирус инфекцияси қанчалик хавфли? Ҳомиладорликдаги эрта токсикозлар аёлларга қандай хавф туғдиради? Эксперт билан суҳбат

Manba: Daryo