Жиззахда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқланди

Ўз 9
Жиззах вилояти Арнасой туманида газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчасининг фаолияти фош этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати. Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департаментМаълум қилинишича, департаментнинг Арнасой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «А.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич трубкасига муҳр ўрнатмасдан газ сарфини нолга тушириб фойдаланиб келгани оқибатида, «Арнасой тумангаз» филиали манфаатларига 459,6 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.Мавзуга доир:Самарқандда 2,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди Навоийдаги газ-заправкада портлаш содир бўлди (видео) Урганчдаги оҳак ишлаб чиқариш цехи 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Manba: Daryo