Фарғонада фуқаро Mercedes-Benz’ни божхона постидан бўлаклаб олиб ўтмоқчи бўлди

Ўз 10
Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро найранг орқали божхона назоратини четлаб ўтишга урингани аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизматиМаълум қилинишича, автомобиль эҳтиёт қисмлари импорти билан шуғулланувчи шахс томонидан хориждан олиб келинган 14 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари товарларини «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш учун Фарғона вилоятидаги «Қиргули» ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тақдим этилган юк кузатув ҳужжатлари ва божхона юк декларацияси асосида божхона кўригидан ўтказилган.Унда умумий қиймати 237 миллион сўмлик 1 дона Mercedes-Benz W211 ҳужжатларда автомобиль кузови, деб нотўғри кўрсатилгани, шунингдек, 15 турдаги жами 99 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳужжатларда умуман кўрсатилмагани аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Мавзуга доир:Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара постида талон-торожлик қилаётган уюшган гуруҳ борлиги айтилмоқда Ўзбекистондаги 6 та божхона пости тугатилади

Manba: Daryo